Latest news

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

Азиз Нурий: "Суперлига баҳслари давом эттирилиши керакми? Йўқ!" News

Азиз Нурий: "Суперлига баҳслари давом эттирилиши керакми? Йўқ!"

Айни пайтда юртимизда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кузатилмоқдаки, буни барчамиз кўриб, билиб, эшитиб турибмиз.

Шу боисдан Махсус комиссия қарори билан 1 августга қадар яна автомобиллар ҳаракати чекланиб, касаллик занжирини узиш мақсадида шанба ва якшанба кунлари барча уйда қолиши кераклиги айтилаяпти.

Албатта бу жараённинг қанча вақт давом этиши (касалликнинг буткул йўқ бўлиб кетиши) ёлғиз Яратганга аён. Эътибор берган бўлсангиз, охирги 9-тур олдидан “Бунёдкор” футболчиларидан бири COVID-19 билан касалланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди ва бу тез орада расман ўз тасдиғини топди. Кейинчалик “Сурхон”, “Пахтакор” жамоаси вакилларида ҳам ушбу тест “ижобий” натижа бергач, айнан ушбу жамоалар билан тур доирасида ҳаракатланган рақиб жамоа вакилларига ҳам ғулғула тушди. “Пахтакор” билан 9-турда куч синашган АГМК футболчилари эртага COVID учун тест топширишса, “Сурхон”ни қабул қилиб мағлуб бўлган “Андижон” ҳам воҳа жамоаси вакилидан касаллик чиққани боис куни кеча касалликка чалинмаганликларини билиш учун вилоят СЭСида тест синовии топширишга мажбур бўлишди. Тақвим бўйича АГМК навбатдаги тур учрашувини 22 июль куни “Локомотив”га қарши ўтказади. Жамоа аъзолари эртага тест топширишса, унинг жавобини “Локо” билан ўйиндан кейин олишлари аниқ. Худо кўрсатмасину, тест олмалиқлик футболчиларнинг айримларида ижобий натижа берса, уёғи нима бўлади???

Тўғри, ПФЛ томонидан барча учрашувлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилиши таъминланмоқда. Аммо футболчиларнинг ўйин ва ўйингача бўлган кунларда қаерда ким билан кўришганини, кўришган одами касалликка чалинган ёки йўқлигини назорат қилиш, очиғини айтиш керак имконсиз ҳолат.

Юқорида номлари зикр этилган жамоа вакиллари айнан ушбу касалликка чалингач, бошқа клуб футболчилари ҳам ваҳимага тушиб қолганлиги бор гап. Бир қатор жамоаларнинг футболчилари кейинги тур ўтказилиш ёки ўтказилмаслиги борасида бир неча бор мурожаат қилишди. Қолаверса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кунлик эълон қилинаётган статистика ҳам икки ой аввалгисига қараганда анча совуқ ва қўрқинчли рақамларни ташкил қилмоқда. Табиийки бундай ҳолатда кўпчилик қатори футболчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳам ваҳимага тушишлари аниқ. Ўғли “Пахтакор”да тўп тепаётган ота-она жамоада беш нафар футболчи коронавирусга чалинганлиги ҳақидаги хабарни ўқигач, қандай аҳволга тушишини кўз олдингизга келтираверинг. Ёки ўтган турда “Сурхон” билан тўп тепган жамоа аъзолари рақиб сафидаги футболчининг шу касаллик билан оғриётганини эшитгач, ичидан қандай шубҳа-гумонлар ўтади деб ўйлайсиз?

Тўғри, куз ойларида юртимизда Осиё чемпионати баҳслари ўтказилиши боис ушбу мусобақа чемпионат баҳсларига ҳалақит қилмаслиги учун ҳозир Суперлигани давом эттириш талаб этилади. Аммо пандемия сабаб дунё миқёсидаги йирик мусобақа – Олимпиада ўйинлари бир йил ортга сурилди. Тўрт йилда бир марта ўтказиладиган футбол бўйича Европа чемпионати баҳслари ҳам 2021 йилда ўтказиладиган бўлди. Бундан кўриниб турибдики, касаллик ҳеч ким билан ҳазиллашаётгани йўқ ва соғлик инсон учун ҳар нарсадан афзал бойлик эканлигини сўнгги ойларда барчага исботлаб қўйди.

Шундай экан, пандемия “ҳовуридан тушиб”, касаллик занжирини узиб, эпидемиологик вазият бироз бўлсада, ўз ҳолига тушгунига қадар Суперлига баҳслари тўхтатиб турилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Нима дедингиз?

Азиз НУРИЙ.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика