Latest news

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  19 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  114 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

Азиз Ибрагимов: "Айрим сабабларга кўра "Дачия"га ўтишим амалга ошмади" News

Азиз Ибрагимов: "Айрим сабабларга кўра "Дачия"га ўтишим амалга ошмади"

Жорий мавсумнинг биринчи қисмини Самарқанднинг "Динамо" жамоасида ўтказган Азиз Ибрагимов куни-кеча "Бухоро"га кўчиб ўтди.
Расмий келишувга эришилгач, футболчи "championat.asia"га бу ҳақда хабар берди.

- "Бухоро" билан мавсум сўнггига қадар шартнома имзоладим. Очиғи айтганда, жамоамни ўзгартиришимнинг сабаблари жуда кўп. Бунга ҳозир батафсил тўхталмоқчи эмасман. Энди бор эътиборимни "Бухоро"нинг муваффақиятларига қаратаман. Жамоа менга ёқди. Футболчиларнинг кўпчилиги билан олдиндан танишмиз ва илиқ муносабатлар ўрнатилган.

- Ҳа, "Динамо" билан айнан хориждан таклиф бўлаётгани учун амалдаги шартномани бекор қилгандик. Аммо хужжатларимни олиш бироз кечикди. Натижада ўша хориж клуби бошқа футболчини харид қилди. Сабаби улар Европа лигасида иштирок этарди ва мавсум бироз эртароқ бошланарди. Клубга эса легионер ҳужумчи зарур эди.

- Яширмайман, Молдавиянинг "Дачия" клубидан қизиқиш бўлганди. Улар хатто расмий таклиф билан чиққанди - дейди Азиз Ибрагимов.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика