Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

Азиз Ғаниев ОФК эътирофида News

Азиз Ғаниев ОФК эътирофида

"Насаф" ярим ҳимоячисини ОФК расмий сайти 10 нафар энг ёш иқтидорли футболчилар рўйхатига киритди.

Маълумки, ҳар бир Осиё чемпионатида ёш иқтидор эгалари ҳам ўзларини кўрсатиб келишган. Масалан, тўрт йил олдин Австралияда ўтказилган мусобақада Массимо Луонго порлаганди. Шунингдек, Сардор Азмун деган ҳужумчи борлигини кўпчилик тан олганди.

Бу сафар БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2019 ҳам бир нечта ёшларни кенг жамоатчиликка танитиши кутиляпти. ОФК расмий сайти навбатдаги қитъа биринчилигида порлаши мумкин бўлган 10 нафар футболчилар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида "Насаф" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев ҳам бор. Лекин Ғаниев декабрдаги йиғинга таклиф этилмаган ва катта эҳтимол билан Осиё Кубогига бормаса керак. Чунки у жароҳатидан яқинда тузалиб энди майдонга қайтди.

Шунга қарамай, футболчининг ОФК сайти эътиборига тушиши катта воқеа. Сайт ходимлари қуйидаги ёш футболчиларга алоҳида эътибор қаратишган.

Нгуен Куанг Хай (Вьетнам) - Бу футболчи шу йил қишда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида ўзини кўрсатди.

Турки Ал Аммар (Саудия Арабистони) - Йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

Хванг Ин Беом (Жанубий Корея) - Жамоасининг Осиё ўйинларида ғолиб чиқишига муносиб ҳисса қўшди.

Моҳанад Али (Ироқ) - 18 ёшли футболчи Ироқ чемпионатида 17та гол урди.

Ритсу Доан (Япония) - Ёш бўлишига қарамай, Голландиянинг "Гронинген" клубида ўйнаяпти.  

Бассам Ҳишам (Қатар) - Ижара асосида Испания ва Бельгия клубларида малака ошириб "Ал Дуҳайл"га қайтди.

Азиз Ғаниев (Ўзбекистон) - Тўп билан муомаласи ниҳоятда яхши, меҳнаткаш ҳамда узоқдан зарба йўллай оладиган футболчи.

Супачай Жаидед (Таиланд) - Шу йил МТЖда дебютини ўтказганига қарамай аллақачон учта гол уришга эришди.

Халфан Мубарак (БАА) - "Ал Жазира"га ўтганидан бери ҳар ўйинда ўзини кўрсатиб келяпти.

Маҳмуд Юсеф (Фаластин) - 21 ёшли ҳужумчига Фаластин терма жамоасининг келажаги сифатида қараляпти.

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика