Азиз Ғаниев клуби Туркманистонни йирик ҳисобда мағлуб этди
16 oct 2023 14:44
News
Азиз Ғаниев клуби Туркманистонни йирик ҳисобда мағлуб этди
БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказаётган Туркманистон терма жамоаси маҳаллий "Шабаб Ал Аҳли" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Мазкур баҳс 4:1 ҳисобида "Шабаб Ал Аҳли" фойдасига ҳал бўлди. Эслатиб ўтамиз, клубнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев айни дамда терма жамоа ихтиёрида бўлиб турибди.
ЖЧ-2026 саралашида Туркманистон терма жамоаси “Е” гуруҳида Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Ушбу гуруҳдаги тўртинчи иштирокчи саралашнинг биринчи босқичида доирасидаги Гонконг – Бутан жуфтлиги ғолиби бўлади.
Туркманистон терма жамоаси ЖЧ-2026 финал босқичига йўл олиш учун курашни 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистонга қарши уй учрашувидан бошлайди.



Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments