Latest news

08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  1 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  10 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  5 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  55 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0

Азиз Асимов “Қирол Кубоги” доирасидаги БАА – Иордания учрашувини бошқарди News

Азиз Асимов “Қирол Кубоги” доирасидаги БАА – Иордания учрашувини бошқарди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов Таиландда старт олган "Қирол Кубоги" турнири доирасидаги БАА ҳамда Иордания терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарди.

Бугун Таиландда ҳар йили анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган "Қирол Кубоги" мусобақасига старт берилди. Бу йилги мусобақада аввалроқ хабар берилганидек турнир мезбони Таиланд, БАА, Иордания ҳамда Сурия терма жамоалари иштирок этишмоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур турнир ўйинларини бошқариб бориш учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов ҳам таклиф этилган.

Бугун, мусобақанинг илк кунида ярим финал ўйинлари ўтказилди. Қуръага кўра, илк ярим финал ўйинида БАА ҳамда Иордания терма жамоалари ўзаро майдонга тушишди. Мазкур учрашувни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов бошқариб борди. Учрашувда Асимовга қанотда ўзбекистонлик ФИФА лайнсмени Алишер Усмонов ёрдам берган. Яна бир лайнсмен сифатида эса, малайзиялик Шаҳрин бин Умар ишлаган. Учрашувда Иордания терма жамоаси 3:1 ҳисобда ғалаба қозонди ва финалга йўл олди. Иордания терма жамоаси финалда Таиланд ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби билан ўйнайди.

Таиланд ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйин эса, Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика