Азиз Амонов: "Яйпандаги аламли дурангдан сўнг Ўзбекистон кубогида ғалаба қозонишимиз керак эди"
25 apr 2021 13:43
News
Азиз Амонов: "Яйпандаги аламли дурангдан сўнг Ўзбекистон кубогида ғалаба қозонишимиз керак эди"
Дастлаб Марат Бикмаевнинг голидан сўнг мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Азиз Амонов яна бир тўп киритиб учрашувнинг 2-0 кўринишида якунланишини таъминлади. Биз эса ушбу учрашувдан сўнг Азиз Амоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Албатта Суперлига доирасида ўтказилган Яйпандаги ўйин ва кубок баҳси ўртасида фарқ бўлди. "Турон" билан биринчи тўқнашувимизда бешта ҳимоячи билан бошлаган эдик. Бу биз учун кутилмаган ҳолат бўлган, натижада озгина келишмовчиликлар юзага келганди. Кечаги ўйинга келсак, жиддий тайёргарлик кўрганимиз самара берди. Яйпандаги аламли дурангдан сўнг ўз майдонимизда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Рақиб ҳам янги жамоа сифатида шаклланмоқда. Бизга муносиб қаршилик кўрсата олишди.
Мағлубиятлар ортда қолдими ёки йўқми аниқ жавоб бера олмайман. Футболда ғалаба ва мағлубият бирга юради. Биз ҳар бир учрашувда бор кучимизни ишга солиб ғалаба учун тўп тепамиз.
Қорақалпоғистонда биринчи маротаба ўйнаймиз. Худо хоҳласа чиройли ўйин кўрсатамиз. "Арал Самали" бизга қарши катта иштиёқ билан майдонга чиқади",- дейди Азиз Амонов.
Comments