Latest news

23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  0 23:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  2 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  32 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  3 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12

Азиз Амонов: "Терма жамоага чақирилганимни ўйиндан олдин тушликда эшитдим" News

Азиз Амонов: "Терма жамоага чақирилганимни ўйиндан олдин тушликда эшитдим"

Тошкентнинг "Локомотив" клуби Суперлиганинг 21-турида Бекободда "Металлург"ни таслим қилди (2:1).

Ушбу учрашувда "темирйўлчилар"нинг ғалаба тўпига Азиз Амонов муаллифлик қилди. Биз эса мазкур баҳсдан сўнг баҳс қаҳрамонининг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Локомотив" учун "Металлург" ноқулай рақиб ҳисобланади. Буни сўнгги уч йилдаги натижалар ҳам айтиб турибди. Шундай экан ўйин қандай ўтди?

- Учрашув юқори темпда ўтди, десам муболаға бўлмайди. Икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди. "Металлург"ни 3 йилдан бери мағлубиятга учрата олмаётган эдик. Мана шу қора анъанани йўқотиш учун ҳам йигитлар икки ҳисса куч билан ўйнади. Буни уддалаганимиздан хурсандман. Олдинлари сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб якунда аламли мағлубиятга учраётгандик. Машғулотларда ушбу камчилик устида ишладик. Худога шукур ҳозирда бунинг акси кузатилмоқда. 

- Жамоа охирги баҳсларда кўп пенальти тепмоқда. Бу жамоанинг ҳужумкор ва комбинацион футбол кўрсатаётганлигидами? Одатда рақиб жарима майдончаси ичида тўпни яхши назорат қиладиган жамоаларда бундай ҳолат кўп кузатилади...

- Биз доим мухлисларга ёқадиган ҳужумкор футбол кўрсатамиз. Ўйинимиз кўпчиликка ёқмоқда. Ишлашдан тўхтамаймиз. 

- Мавсум бошидаги ҳаракатлардан клуб жорий йилда совринли ўринлар учун курашиши кутилганди. Лекин мураббийнинг услубига кўникиш бироз вақт олгани боис натижалар ҳам ижобий кўриниш олмади ва кўп очколар йўқотилди. Айни пайтда жамоа ўйин жиҳатдан ўсишга эришди. Бу кейинги йил юқори ўринларни эгаллашга ишонч берадими?

- Клубда яхши савиядаги мураббийлар фаолият олиб бормоқда. Бу ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда. Ўйинимиз шаклланяпти. Янги мураббий, янги футболчилар билан биринчи йил ишлашимиз. Бироз қийналганимиз боис кўп очколарни йўқотдик. Охиригача курашамиз. Кейинги йил нима бўлишини раҳбарият ҳал қилади. 

- "Металлург" билан ўйиндан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоасининг галдаги йиғинига чақирилганингиз ҳақида хабар чиқди. Терма жамоадан таклиф олганингизни қачон билдингиз?

- Терма жамоага чақирилганимни учрашувдан олдин тушликда билдим. "Металлург" дарвозасига урган голларимни устоз ва мураббийларимга бағишлайман. Уларга меҳнатлари учун миннатдорчилик билдираман. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика