Latest news

19:30Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  25 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  8 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  19 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  5 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9

Азиз Алижонов: "Чемпионлик учун кураш охирги тургача бўлди" News

Азиз Алижонов: "Чемпионлик учун кураш охирги тургача бўлди"

Кеча "Нефтчи U-18" жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Ушбу чемпионликдан сўнг жамоа бош мураббийи Азиз Алижонов ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"U-18 Биринчилигининг бу йил қизиқарли томони шундаки, чемпионлик учун кураш охирги тургача давом этганлигидадир. 2 очко фарқи билан ортда бораётган Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ҳам асосий рақиб сифатида охиригача кураш олиб борди. Ҳар иккала жамоа учун бугунги баҳсларда ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Шунинг учун, бу баҳсга астойдил тайёргарлик кўриш билан бирга, футболчиларимизга керакли кўрсатмаларни бердик. Йигитларимиз барчасини аъло даражада бажариб, муҳим ғалабани қўлга киритишди ва чемпион бўлишди. Бундан жуда жуда мамнунман. Бизга тақдим этилган қулайлик ва яратилган шароитлардан жамоамиз раҳбариятидан беҳад хурсандмиз ва раҳматлар айтиб қоламиз. 

Бу йил ўтказилган U-18 чемпионатида 24 та жамоа қатнашган бўлса, уларнинг ичида энг ёш жамоа бизники бўлса керак деб ўйлайман.Чунки, таркибимиз ўзагини 2004 йилда таваллуд топган футболчилар билан шакллантирган эдик. Бу эса келажакда биз учун яхши тажриба вазифасини ўтаб беради деган умиддаман. 

Совринли ўринлар учун кураш олиб борган барча жамоалар бизга кўп ноқулайликлар келтиришди десам, янглишмайман. Чунки, уй ва сафар ўйинларида гарчи кучли қаршиликка учраган бўлсак ҳам, кетма-кет 16 та учрашувда мағлубият нималигини билмай келаётган эдик. Фақат "Пахтакор" билан кечган шиддатли баҳсда ўйинни бой бердик. Лекин, шунга қарамай охирги беллашувларда йигитларимиз  масъулиятни ҳис этиб, юқори савияда ўйин кўрсатишди ва ғолибликни қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Жорий футбол мавсуми мобайнида ташкилий ишларни амалга оширишда яратиб беришган қулайликлари учун жамоамиз раҳбарияти ва ЎзПФЛ  мутасаддиларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан", — деди Азиз Алижонов. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика