Latest news

15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  8 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  6 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  14 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  14 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12

Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор" News

Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"

Хабарингиз бор, 30 ноябрь куни Суперлигада сўнгги тур беллашувлари бўлиб ўтади.

26-турнинг принципиал тўқнашувларидан бири Водий дербиси бўлади. Унда "Навбаҳор" жамоаси "Андижон"ни меҳмон қилади. Мана шу ўйиндан олдин "лочинлар"нинг 32 ёшли сардори Азимжон Аҳмедов клуб матбуот хизматига айрим фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоамиз жорий мавсумнинг охирги баҳсини "Андижон"га қарши ўтказади. Мазкур клублар турнир жадвалида қайси ўринда бўлишидан қатъий назар, "водий дербиси" ўйинлари доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган. Бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта. 

Бундан ташқари, жамоамизда совриндорлар сафидан жой олиш имконияти сақланиб қолган, шунингдек, бўлажак рақибимиз "Андижон" билан Суперлига ва Ўзбекистон кубоги финалидаги аламли мағлубиятлар учун ўзгача ҳисоб-китобимиз бор.

Шунинг учун бўлажак ўйинда майдонга ўзгача руҳ ва иштиёқда тушиб, ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш, жорий мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз. Буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, жорий мавсумда жамоамизга барча шароитларни яратиб берган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва "Навбаҳор" клуби вице-президенти Отабек Арифович Саматовларга футболчилар номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман," - деди Азим Аҳмедов.


Эслатиб ўтамиз, сўнгги тур олдидан "Навбаҳор" жамоаси 42 очко билан 4-ўринда бормоқда. "Лочинлар"да ҳали учинчи ва ҳаттоки иккинчи ўринни эгаллаш учун ҳам назарий томонлама имконият сақланиб қолган. "Андижон" эса 29 очко билан жадвалнинг 8-поғонасидан жой олган. "Бургутлар" ғалаба қозонган тақдирда ҳам бу ўриндан юқорига чиқа олишмайди. Аммо, ютқазиб қўйишса бироз пастга тушишлари мумкин.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика