Latest news

04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  19 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  34 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  71

Азим Аҳмедов: "Хатоларим учун узр сўрайман" News

Азим Аҳмедов: "Хатоларим учун узр сўрайман"

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" учрашувидан сўнг Азим Аҳмедов микст зонада ОАВ саволларига жавоб қайтарди.
- Азим, бугунги ўйиндаги вазиятларингиздан келиб чиқсак, олий лига ва ОЧЛ ўртасидаги тафовутни яққол сездингизми?
- Бу мусобақада дебют ўйинимни ўтказдим, ўзимни ўйинимга қониқарсиз баҳо қўяман. Олий лига ва ОЧЛ ўртасидаги фарқнинг катталигига майдонга тушгач ўзим яна бир бор амин бўлдим. Олий лигада йўқотилган очколарни кейинги ўйинларда тўлдириб олишингиз мумкин, бу ерда эса йўқ. Шунинг учун бугун йўл қўйган хатоларим учун мухлислардан узр сўрайман.

- Мавсум давомида марказий ҳимоячи ампуласида тўп тепаётган эдингиз, бугун эса сизни Кахи Махарадзега тегишли бўлган нуқтада кўрдик.
- Футболчи мураббийнинг ихтиёридаги киши ҳисобланади. Мураббий қаердан бизга жой берса, ўша нуқтада вазифамизни бажаришимиз керак. Бугун марказий ҳимояда Камол ака (Тожиев)  ва Аднан ўйнади. Мен эса Жавоҳир билан олдироқда ҳаракат қилдик. Соҳибовга ўткан йили тўплаган тажрибаси иш берди. Ҳали ўрганишим керак бўлган жиҳатлар кўплиги мана шу биргина ўйинда билинди. Бугунги ўйин мен учун катта мактаб бўлди, яна бир бор бизга мухлислик қилганлардан узр сўрайман.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика