Latest news

11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  0 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  1 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  3 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3

Азим Аҳмедов: “Пахтакор” бу йил ўзига ўхшамади" News

Азим Аҳмедов: “Пахтакор” бу йил ўзига ўхшамади"

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби 20 декабрь санасидан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Бу йилги мавсум тўғрисида “шерлар” футболчиси Азим Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.
“Бу йилги мавсум “Пахтакор” учун ижобий ўтди дея олмайман. Чунки “Пахтакор” фақат чемпионлик учун кураш олиб борадиган жамоа ҳисобланади. Афсуски бу йил жамоамиз учун омадсиз йил бўлди.

Биринчи даврада жамоага қўшилиб кетишим бироз қийин бўлди. Бунга ҳаяжонланганим сабаб бўлган бўлса керак. Иккинчи даврадан эса ўзимни яхши ҳис қила бошладим. Жамоа ўйин услубига анча мослашиб олдим. Насиб қилса келаси йили чемпион бўлиш учун ҳаракат қиламиз.

“Пахтакор” бу йил ўзига ўхшамасдан ҳаракат қилди. Бунга омадсизлигимиз ҳам сабаб бўлди, деб ўйлайман.

Бу йилги мавсумда энг яхши футболчи менимча Жалолиддин Машарипов ва Темурхўжа Абдухолиқов бўлса керак. Чунки улар жамоа сафида жуда ҳам яхши ҳаракат қилишди. Мураббийлардан “Локомотив” клуби бош мураббийи Андрей Микляев ва “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев йил мураббийи бўлишса керак”, - дейди “Пахтакор” футболчиси Азим Аҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев.


Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia
Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика