Latest news

07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  5 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  12 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  10 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  20 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14

Азим Аҳмедов: «Наманганлик мухлисларга раҳмат айтаман» News

Азим Аҳмедов: «Наманганлик мухлисларга раҳмат айтаман»

Янги мавсум тайёргарлиги бошланган вақтда амалдаги мамлакат чемпиони «Пахтакор» ўз сафини янги футболчилар билан тўлдиришни бошлаб юборди.

Хусусан жамоа «Навбаҳор»да ўзини кўрсатиб, тажрибасини ошириб борган Азим Аҳмедовни сафга чорлади. Аҳмедов наманганликларнинг асосий таркиб футболчиси сифатида тўп тепиб келганди. Эндиликда у «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилади. Унинг «шерлар»га ўтиши расман ҳал бўлганидан сўнг кичик Аҳмедов билан суҳбатда бўлдик.

- «Пахтакор»га ўтишим шу яқин кунларда ижобий ҳал бўлди, - деб гап бошлади Аҳмедов. Биласиз, ҳар бир футболчи келажакда кучлироқ жамоада тўп тепишни ва ютуқларни қўлга киритишни истайди. Айнан шундай истак менда ҳам бор эди. «Пахтакор» варианти юзага келиб қолганидан сўнг эса буни қабул қилишга қарор қилдим. Албатта, бир тўхтамга келишим осон кечгани йўқ. Биринчи навбатда акам билан маслаҳатлашдим. Қолаверса, «Навбаҳор» мураббийи ва раҳбариятига бу истагимни билдирдим. Барча билан ўзаро маслаҳатлашиб бўлганимдан сўнг «Пахтакор» сафига қўшилдим.

- Адашмасак, Сизга «Нефтчи» жамоаси томонидан ҳам таклиф тушганди, тўғрими?
- Таклифлар бор эди. Лекин «Пахтакор»дан тушган таклиф мени қизиқтириб қўйганди. Шу боисдан қолган таклифлар устида ўйлаб ўтирмадим. Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаш орзум. Шунингдек, бу клуб билан мамлакат чемпиони ва кубокида ютишни истаётганлигим боис, «шерлар» сафига бориб қўшилишни кўпроқ хоҳладим.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика