Latest news

01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  1 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  6 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  9 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  27 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  43 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1

Азим Аҳмедов: "Керак бўлганимда олиб қолардилар-ку!" News

Азим Аҳмедов: "Керак бўлганимда олиб қолардилар-ку!"

Шу кунларда "Металлург"дан ташқари Суперлиганинг қолган барча жамоаси Туркиянинг Анталия провинциясида янги мавсумга тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берувчи ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этишмоқда.


Бу жамоалар орасида "Турон" ҳам бор. Яйпанликлар Сиде шаҳрида, шундоққина денгиз бўйига жойлашишган бўлиб, машғулот ва ўртоқлик учрашувларини бильярд столига ўхшаш идеал майдонда ўтказишяпти. "Турон" ўтган йили Суперлигага ўтиш ўйинида "Локомотив"ни мағлуб этиб, кучлилар сафига қайтишди. Жамоани мавсумлар оралиғида Сергей Морозов, Сиёвуш Ҳабибуллоев, Шарифбек Раҳматов, Сардор Теляков, Сардор Абдунабиев, Низомиддин Зиёвутдинов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Дониёр Исмоилов ва Акмал Турсунбоев тарк этди. Аксинча, Азим Аҳмедов, Раҳимжон Давронов (иккиси ҳам "Навбаҳор"), Шоҳназар Норбеков, Қувондиқ Рўзиев (иккиси ҳам "Қўқон-1912"), Анри Чичинадзе ("Дила" Грузия), Достонбек Тўхтабоев ("Машъал"), Хуршид Мухторов ("Локомотив"), Хумоюншоҳ Сайётов ("Металлург") ва сербиялик легионер Душан Стоилкович Бахтиёр Ашурматов жамоасига келиб қўшилди. 

Англаганингиздек, Анталиядаги навбатдаги сафаримиз айнан "Турон" жойлашган Сидега бўлди. Меҳмонхонамиздан 40 км узоқликда жойлашган бу ерга ижарага олган уловимиз бир зумда етказди. Келганимизга беш кун бўлди ва шу кунгача фақат бир жойда йўл патрул ходимларини кўрдик. У ҳам бўлса, маст ҳолатдаги руслар бошқараётган машинани "шатак"ка олишди. Қолган ҳолатларда йўлларда осуда, бир маромдаги ҳаётга гувоҳ бўляпмиз. 

Бироз мавзудан узоқлашдик. Бунинг учун бизни манзур тутгайсиз. Қуйида "Турон"нинг янги футболчиси Азим Аҳмедов билан уюштирган суҳбатимизни ҳавола қиламиз. Тажрибали ярим ҳимоячи ўтган мавсумни "Навбаҳор" жамоасида ўтказган эди. Етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган Аҳмедов Наманган клубини тарк этишга қарор қилди.      

- Азимжон, ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказдингиз. Бу йил ҳам "лочинлар" сафида қолишингиз мумкинмиди? Ёки пичоқ суякка тақалганмиди?

- Менимча, вазият шунга етиб келганди. Ўйин амалиёти жуда кам бўлди. Менга ишонч билдирилмади. Кейин келишмовчиликлар ҳам бўлди. Шуларнинг барини инобатга олиб, кетишга қарор қилдим. Бу орада "Турон"дан таклиф бўлди ва мен ҳозир янги жамоам билан бирга янги мавсумга тайёргарлик кўряпман. 

- Келишмовчиликлар бош мураббий билан бўлдими?

- Ҳа, худди шундай. Ўйинга қўймаяпти, гапирмаяптиям. Бу нарсалар менга психологик зарба бўлди. Шунинг учун ҳам кетишга қарор қилдим. Улар ҳам бунга қарши бўлишмади. Агар керак бўлганимда олиб қолиш учун курашишарди-ку. 

- "Навбаҳор" билан ўртада қарздорлик йўқми? Ҳисоб-китоб тўлиқ амалга оширилдими?

- Энди озгина қолиб кетди. 

- Беришар эканми?

- Менимча, беришса керак.

- Бериш шарт. Қарз қиёматга қолмаслиги лозим. Бу биргина сизнинг ҳолатингизда эмас, барча клуб ва футболчи олди-бердиларига тегишли. Энди янги клубингиз ҳақида гаплашсак. Жамоага мослашиб кетишингиз қийин бўлмаяптими?

- Асло йўқ. Клуб раҳбарияти кутиб олишдан тортиб, то энг майда детталаригача эътибор қаратган. Бир сўз билан айтганда ҳаммаси ажойиб. Футболчилар билан бирга мураббийларимизнинг юзини ерга қаратмаслик учун астойдил ҳаракат қиламиз. Ажойиб шароитларда янги мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Идеал майдон, ўртоқлик учрашувларидаги кучли рақиблар мавсумга яхши тайёргарлик кўришимиз учун хизмат қилмоқда. 

- "Турон"га ўтишингизни акангиз Одил Аҳмедов билан маслаҳатлашдингизми?

- Албатта. Одил акам энди отам ўрнида ота. Ҳаммаси яхшиликка деб маслаҳат беришди. 

- Кўпчиликнинг фикрича, янги мавсумда яна "Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоалари чемпионлик учун кураш олиб боради. Сиз иккала клуб таркибида ҳам ўйнашга улгурдингиз. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, қайси клубнинг имкониятларини юқорироқ баҳолайсиз?

- Ўтган йили ҳамма жамоалар ҳам курашишди. Сиз айтган клубларнинг кутилмаган натижалари фикримга исбот бўлса керак. Бу йил ҳам муросасиз мавсумга гувоҳ бўламиз деб айта оламан. Биз ҳам қараб турмаймиз, ҳеч кимга шунчаки очко бериб юбормаймиз.

- "Навбаҳор" қайсидир маънода оғзидаги ошини олдириб қўйди. Ҳаммаси ўз қўлида эди. Жамоага нима бўлди?

- Шу савол мени ҳам қийнайди. Нимадирларга ўзгартириш керакмиди? Энди бу мураббий қарори. Омад ҳам етишмади. "Металлург", "Олимпик" клубларига қарши кечган учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Айниқса, ўз уйимиздаги дуранглар бизга қимматга тушди.  

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди (Анталия, Туркия)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика