Latest news

00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  19 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  10 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  111 22:46А Серия. "Наполи" меҳмонда ғалабага эришди, "Интер" "Верона" билан куч синашади  1 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  47 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  95 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  187

"Аждарлар" мавсумни ғалаба билан бошлашди: "Насаф" - "Андижон" 3:1 News

"Аждарлар" мавсумни ғалаба билан бошлашди: "Насаф" - "Андижон" 3:1

Қаршида шаҳридаги "Насаф" ва "Андижон" ўртасидаги ўйинининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.


«НАСАФ» – «АНДИЖОН» 3:1
12 март 2015. Қарши. "Марказий" стадион. 6247 томошабин
Ҳакамлар
: М.Муҳамедов, А.Цапенко, Р.Серазетдинов, И.Ибрагимов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

Голлар: Артур Геворкян 21, - 1:0 (Илҳом Юнусов). Артур Геворкян 45, - 2:0. Олександр Каблаш 54, - 3:0 (Артур Геворкян). Рустам Аъзамов 67, - 3:1.

"Насаф": 30.Ўткир Юсупов, 5.Ботир Қораев, 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов (22.Шоҳруҳ Гадоев, 75), 20.Эркин Бойдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Илҳом Юнусов (7.Акрам Бахритдинов, 62), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 99.Олександр Каблаш (34.Фарруҳ Сайфиев, 83).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 32.Ҳамза Каримов, 33.Одил Ҳамробеков.

"Андижон": 12.Геннадий Мошняга, 3.Даврон Турсунов, 4.Раҳим Қодиров, 6.Иброҳим Отахонов, 10.Предраг Вуйович, 17.Тимур Васильев, 18.Рустам Аъзамов, 22.Иқбол Акрамов (20.Сайриддин Гаффаров, 30), 23.Санжар Асқаралиев, 28.Расул Раҳмонов, 70.Фарруҳ Шотурсунов.
Захира: 34.Лочин Долимов, 7.Асқар Жадигеров, 8.Шукур Жумабоев, 11.Абдумалик Абдуллаев, 19.Дониёр Усмонов, 33.Умрилло Рамазонов.


                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ

90+3. Қаршининг "Насаф" клуби мавсумнинг илк турида "Андижон"ни мағлуб этди - 3:1.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88.
Иброҳим Отахонов Фарруҳ Сайфиевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди

83.
Олександр Каблаш ўрнига Фарруҳ Сайфиев майдонга тушди.

79.
"Андижон" таркибида ўзгариш. Предраг Вуйович ўрнига Асқар Жадигеров майдонга тушди.

75.
"Насаф" таркибида ўзгариш. Баҳром Абдураҳимов ўрнига Шоҳруҳ Гадоев майдонга тушди.

67. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Рустам Аъзамов ҳисобни қисқартирди - 3:1.

67. ГОООООООООООООООООЛ! Рустам Аъзамов 3:1!

64.
"Насаф" - "Андижон" учрашувини 6247 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.

62.
"Насаф" таркибида ўзгариш. Илҳом Юнусов ўрнига Акрамжон Баҳритдинов майдонга тушди.

54. Артур Геворкяннинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Олександр Каблаш дарвозага йўллаб ҳисобни 3:0га етказди.

54. ГООООООООООООООООЛ! Олександр Каблаш 3:0!!!

48.
Каблаш рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан кейин дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди аммо зарбаси кучсиз чиқди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2.
Биринчи бўлим тугади

45. Артур Геворкян дарвозабон хатосидан кейин чамаси 34 метрлар масофадан тўпни дарвозага аниқ йўллади - 2:0.

45. ГООООООООООООООЛ! Артур Геворкян!!! 2:0

43.
Баҳром Абдураҳимов чамаси икки метр масофадан тўпни дарвозага ноаниқ йўллади...

35.
Артур Геворкяннинг зарбаси йўлига бу сафар Геннадий Мошняга тўғаноқ бўлди.

30. "Андижон" таркибида ўзгариш. Иқболжон Акрамов ўрнига Сайриддин Гаффаров майдонга тушди.

24. “Андижон” сардори Расулжон Раҳмоновнинг чамаси 25 метрлардан жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

21. Бурчакдан Илҳом Юнусов томонидан узатилган тўпни жамоа сардори Артур Геворкян боши билан дарвозага йўллаб, ўйинда ҳисобни очди - 1:0

21. ГООООООООООООООЛ! 1:0 Артур Геворкян


18. Геворкян-Каблаш-Шомуродов комбинацияси Илҳомнинг кучли зарбаси билан якун топди. Ноаниқ.

10. Рок Рой томонидан чамаси 28 метрлар узоқликдан йўлланган зарбани “Андижон” посбони қийинчилик билан бартараф этди.

1. Учрашув бошланди!

- Давлат мадҳияси садолари остида ҳар иккала жамоа сардорлари Қарши шаҳрида мусобақа байроғини кўтаришди

- Учрашувдан олдин "Насаф" бош менежери Шамил Ярулин ўтган мавсум тўпурари Артур Геворкянга футболчимиз учун аталган махсус кубокни топширди.

- Матнли трансляция "Насаф" клуби матбуот хизмати билан ҳамкорликда олиб борилади.

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика