Азар: "Камроқ "булочка" ейишга ҳаракат қиляпман, лекин бу осон эмас"
13 apr 2020 11:03
News
Азар: "Камроқ "булочка" ейишга ҳаракат қиляпман, лекин бу осон эмас"
Бельгиялик ўзининг фитнес тайёргарлиги ҳақида гапирди.
"Реал" вингери Эден Азар карантин шароитида формасини ушлаб туриш жараёни ҳақида айтиб ўтди, у диетанинг қийинчиликларини ҳам эслаб ўтди.
"Бу мен учун қийин. Мен кўп егулик истеъмол қилмасликка ҳаракат қиляпман. Ошхонага "булочка"лар учун кирмасликка ҳаракат қилаяпман, лекин бу осон эмас.
Физиотерапевт билан онлайн ишлаяпман. У бу ерга кела олмайди, чунки бетоб бўлиб қолган ва уйда қолиш керак. Биз 10 кун олдин бошладик ва у уйидан менга видео жўнатмоқда. Тўпиғим аҳволини яхшилаш устида ишлаяпман ва буни уй шароитида нима қилиш мумкин бўлса, ҳаммасини бажаряпман", - дея Азарнинг сўзларини келтирди "RTBF".

Олдинроқ, испан ОАВлари бельгиялик футболчи май ойининг охирида жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлишини хабар қилишганди.
Link :
Source : rtbf.be
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments