Азар 17та ўйиндан буён ПСЖга гол уролмаяпти
19 sep 2019 10:28
News


Азар 17та ўйиндан буён ПСЖга гол уролмаяпти
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар ЧЛ 1-тур доирасидаги ПСЖ (0:3)га қарши ўйиннинг 70-дақиқасида заҳирага олинди.
Белгиялик футболчи Париж клуби дарвозасига барча турнирларда 17 ўйиндан бери гол уролмаяпти.
Эден кечаги ўйинда ҳам гол ура олмади ва якунда "Реал" 0:3 ҳисобида таслим этилди.
Азар бундан олдин "Лилль" ва "Челси"да ўйнаб юрган пайтларида ҳам ПСЖга дуч келган.
Эслатиб ўтамиз, Азар 2012-2019 йиллар давомида "Челси"да ўйнаганидан сўнг, "қироллик клуби" таркибига ўтган эди.
Футболчи 2008 йилдан буён Белгия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Link :
Source : twitter.com/mattspiro
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments