Latest news

14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  3 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  3

Азамат Аширматов: “Андижондаги ҳакамлик бизни қониқтирмади” News

Азамат Аширматов: “Андижондаги ҳакамлик бизни қониқтирмади”

Кеча Андижон шаҳрида футбол бўйича фахрийлар ўртасида “Андижон” – “Қўқон” ўйини бўлиб ўтди. Олдин хабар берганимиздек, мазкур ўйин поёнига етмасдан туриб, тугаган.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Қўқон” фахрийлар жамоасининг ўйновчи мураббийи Азамат Аширматов билан суҳбатлашдик.

- Тўғрисини айтганда, Андижондаги баҳсда ҳакамликдан қониқмадик – дейди Аширматов. Шу боис ўйин тугамасидан туриб, майдондан чиқиб кетдик. Учрашувни Акмалжон (Акмал Раҳимов назарда тутиляпти - муаллиф) бошқариб борди. Қанотларда унга ким кўмаклашганини очиғи билмайман. Танимадим. Бизни ўйин давомида кўпроқ айнан ушбу қанот ҳакамлари ажабтовур қарорлари билан ажаблантирди. Тўғри, бош ҳакам ҳам хатоларга йўл қўйди. Ҳаммасидан кўра, лайнсменлардан жабр чекдик.

- Ҳакамларни ўйинга ким тайинлайди?

- ЎФФ. Лекин водийдаги ўйинларга андижонлик Алижон Маражабовни назоратчи этиб тайинланган. Ўйинларни қайси ҳакам бошқариб боришини айнан шу киши ҳал қилади. Ваҳоланки Маражабов “Андижон” фахрийлар жамоасида ҳам ишлайди. Илгари бундай ўйинларни биринчи лига ёки олий лига ўйинини бошқариш учун Тошкентдан келган ҳакамлар бошқариб, сўнгра уйига кетишарди. Бу йил эса маҳаллий ҳакамлар бошқариши тўғрисида регламентда ёзилган. Шу боис Қўқон ва Андижондаги ўйинларни маҳаллий ҳакамлар бошқарди.

- Ўйин қандай ўтди ўзи?

- Тан олиш керак, Андижон шу куни устунлик қилди, ўйин бўйича. Лекин ҳакамлар кўмаги билан. Мисол учун иккинчи бўлимнинг тўхталишларига бош ҳакам 3 дақиқа қўшиб бердим деди. Ваҳоланки ўйин 5 дақиқадан ҳам ўтиб кетганди. Аслида фахрийлар ўртасидаги ўйинларнинг ҳар бир бўлими 30 дақиқадан иборат бўлади. Лекин биласизми шу куни иккинчи таймда 35 дақиқадан ҳам кўп ўйнадик. Андижонликлар тўртинчи голни урмагунига қадар ўйин давом этди. Бунга чидаб тура олмадик. Футболчиларимиз ҳакамлар бригадасига эътироз билдира бошлади ва шу тариқа майдонни тарк этишга қарор қилдик. Бор гап шу.

- Ушбу жуфтлик ғолиби, Тошкентда ўтадиган ярим финал босқичида иштирок этади. Пойтахтга энди қайси жамоа боради?

- Энди бу масала пайшанба куни ЎФФда ҳал этилади дейишди. Учрашув видео тасмаси бор. Мутахассислар айнан ўша дискни кўриб чиқиб, кейин бир хулосага келади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика