Latest news

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Азамат Алланиёзов: “Насаф” сафида ОЧЛда ҳам қатнашсам дейман News

Азамат Алланиёзов: “Насаф” сафида ОЧЛда ҳам қатнашсам дейман

“Насаф” ҳужумчиси Азамат Алланиёзов мана жорий йилда жамоа ютуқларига ўзининг голлари билан ҳисса қўшиб, мухлислар назарига туша бошлади.
Ушбу ўйинчи 2010 йилдан бошлаб “Насаф” сафида фаолият юритаётган бўлсада мухлисларимиз у ҳақда кам билишади. Ўз ўрнида уни яқинроқ билиб олиш мақсадида сайтимиз орқали суҳбат қилишга жазм қилдик.

Болалиги ва катта футболга кириб келиши


Азамат Алланиёзов 1989 йил 15 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида таваллуд топган. Азаматни илк бор футболга етаклаган инсон унинг падари бузруквори Сафарбой ака Алланиёзов бўлди. У киши футболнинг ашаддий мухлиси бўлиб, Нукус шаҳридаги стадионда раҳбарлик лавозимида ҳам ишлаётган эдилар. У кишининг катта орзуларидан бири фарзанди Азаматнинг келгусида футболчи сифатида кўриш эди. Қаҳрамонимиз 12 ёшга тўлганда уни Сафарбой ака Нукус шаҳридаги футбол интернатига берди. У ерда унга футболнинг илк сирларини футбол интернати мураббийи Юлдаш ака Қушчонов ўргата бошлади. Ҳар бир истедод эгаси ўзининг биринчи устозини доимо катта ҳурмат билан тилга олади. Бу сафар ҳам шуни ҳис қилдик, Азамат Алалниёзов ҳам суҳбатимиз давомида ўзининг биринчи мураббийи ҳақида катта эҳтиром билан сўзлаб берди.

Азамат интернатда яхши таҳсил олди ва ундан келгусида яхшигина футболчи чиқишини сезган мураббийлар назарига туша бошлади. У футболчилик фаолиятида биричи марта Нукуснинг “Жайхун” жамоасидан таклиф олди. Ўша пайтлар жамоага мураббийлик қилаётган, ўтмишда мамлакатимиз футбол ишқибозларига яхшигина таниш бўлган Неъматилло Қуттибоев эди. Эндигина 16 ёшни қарши олган Азамат Алланиёзовга ушбу мураббий аста-секин ўйинларда ишонч билдириб, майдонга тушира бошлади. Натижада Азамат жамоанинг етакчи футболчисига айланди.

“Насаф”га келиши

Азамат Алланиёзов “Насаф” мураббийларининг назарига 2009 йилдан тушди. Ўша пайтлар биринчи лигада фаолият юритаётган “Орол” жамоаси Қарши шаҳрига “Насаф” фарм клуби клуби билан навбатдаги турда ўйнашга келади ва унинг асосий таркиб ўйинчиси Азамат Алланиёзов майдонга тушиб, нафақат ўзининг чиройли ўйини билан балки гол уриб, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшади. Бу билан у ўша пайтлар “Насаф” клуби мутахасисларидан бири Владимир Бондаренконинг эътибрини тортади. Унинг ташаббуси билан у “Насаф”га таклиф этилди. “Насаф” фарм клубидаги унинг энг сермаҳсул фаолияти 2012 йили бўлди. У 25та гол уриб тўпурарлар сафига қўшилди. 2011 йили уни биринчи марта “Насаф” асосий таркибида украиналик мутахасис Анотолий Демьяненко синаб кўрди. Мана у 2013 йилдан бошлаб “Насаф”нинг асосий таркиб ўйинчисига айланди. У кетма-кет тўрт ўйинда майдонга тушиб, майдонни голсиз тарк этмади ва ўз ҳисобига биринчи давра мобайнида бешта гол ёзиб қўйди.

Ҳозирги кунда Азаматжон келинимиз Элмирахон билан бахтли ҳаёт кечиришмоқда ва бош фарзандларини тарбиялаб вояга етиштиришмоқдалар. Бахтли бўлишсин!

Биз ҳозирги кунларда Нукус шаҳрида ўз яқинлари даврасида дам олаётган Азамат Алланиёзовни суҳбатга тортдик.

- Ассалому алайкум Азамат дам олишлар қандай бўлаяпти?

- Ва алайкум ассалом Ренат ака катта раҳмат, ўз оила аъзоларинг бағрида бўлишга нима етсин, дам олиш кўнгилдагидек кечмоқда.

- Азамат сизга бир-иккита саволларимиз бор эди, вақтингиз борми?


- Бемалол...

- Сиз айнан “Насаф”да шундай назарга тушаман деб ўйлаганмидингиз?


- Нима десам, шу футболга кирган эканман, футболчига хос меҳнат қилишим ва ўз устимда кўпроқ ишлашим кераклигини доимо ҳис қиламан. Жамоамга нафим тегсин дейман. “Насаф” мамлакатимиз футболида ўз ўрнига эга жамоа ҳисобланади. Мана матбуотда ҳеч бир кун йўқки “Насаф” тилга олинмаса, мен ўзимни ҳали назарга тушдим деб ҳисобламайман, агар шундай бўлаётган бўлса, бу жамоамиз сабабли деб ҳисоблайман. Шунинг учун бу жамоада фаолият юритаётганимдан жуда мамнунман.

- Сиз келгусида ҳам шундай яхши ўйинлар кўрсатаверсангиз, бошқа жамоалардан таклиф бўлиши турган гап.


- Мен шуни алоҳида таъкидлаган бўлардим, мени бу ерда ҳамма шарт-шароитлар тўлиқ қаноатлантиради. Клуб раҳбарлари томонидан барча шароитлар етарли даражада яратилган. Айниқса жамоа аъзоларининг аҳиллиги, бир-бирларини астойдил қўллаб-қувватлашлари кўз тегмасин менга жуда ёқади, жамоада ҳамма бир оила-аъзоларидек ҳис қилишади. Ҳар бир ўйинчининг ютуғи бутун жамоанинг ютуғи ҳисобланади. Агар мен шундай жамоани тарк этсам, “йўқолиб” қолишим мумкин. Шунинг учун бу жамоадан бошқа ерда ўйнаш хаёлимга ҳам келгани йўқ.

- Ҳужумчи учрашувда олдиндан гол уришини сезиб турадими?


- Қизиқ савол, менда мана шу ҳолат кўп бўлади. Ўйнаганимда худди ҳозир гол урадигандек бўлиб тураман. Шу ерда тан олиш керак, ҳужумчининг гол уришида бутун жамоанинг меҳнати ётади. Жамоамиз ўйинларида Илҳом Шомуродов билан жуд яхши чиқишамиз. Ўйиналримизда ҳужумчиларни жамоамиз сардори Артур Геворкян, Илҳом Юнусов, Ботир Қораев ва Шоҳруҳ Гадоевлар голлик паслар билан мунтазам таъминлаб туришади.

- Сизнингча бу йилги чемпионатда “Насаф” жамоаси қандай ютуққа эришиши мумкин?

- Хабарингиз бор, ўтган йили жамоамиз чемпионатни тўртинчи ўринда якунлади. Бу алабатта мухлисларимизни анча ранжитди. Бу йилги чемпионат биринчи даврасини яхши якунладик, жамоамиз Ўзбекистон кубоги мусобақаларида ҳам ярим финалга чиқди, менимча минимум вазифа бажарилди. Агар иккинчи даврани ҳам шундай ва бундан яхшироқ давом эттирсак ишончим комилки, совринли ўринларнинг бирига эга бўламиз. Энг қувонарлиси бунга жамоамизнинг салоҳияти етарли. Йигитларимиз ҳам ана шу мақсадга эришиш учун қаттиқ курашга киришганлар.

- “Насаф” жамоаси мураббийлар ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик.


- Мен уларнинг ишига баҳо беришга ёшлик қиламан. Аммо савол бердингиз ўз шахсий фикрларимни айтиб ўтаман. Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул ака табиатан жуда қаттиқ қўл ва талабчан инсон. У кишига фақат ўзингизнинг меҳнатингиз ва яхши ҳаракатингиз орқали яхши кўринишингиз мумкин. Рўзиқул аканинг яна бир ажойиб хислати у кишининг қўл остида ҳар қандай ўйинчи "очилиб" кетади. Бу ҳолат мени ҳамма қатори тўлиқ қониқтиради. Зафар ака Холмуродов ўтмишда голурар футболчи бўлган. У киши ҳозир биз ҳужумчиларга ўз тажрибаларини сингдириб бораяпти. Шуҳрат ака ҳам жуда тажрибали ўйинчилардан бўлган у кишининг ҳам кўрсатмалари бизга жуда катта ёрдам бермоқда.

- Келгусидаги орзуларингиз?


- Боя айтиб ўтганимдек, жамоамиз мамлакатимиз футболида ўз ўрнига эга. Мана шундай жамоа ҳар қандай совринга муносибдир. Орзуим жамоам сафида миллий чемпионатимиздаги совринлардан ташқари Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритсак дейман, халқаро мусобақаларда ҳам "Насаф" сафида майдонга тушиб голлар урсам дейман.

- Азамат суҳбатингиз учун катта раҳмат, биз ҳам барча орзу-истакларингиз бекаму-куст амалга ошиши тарафдоримиз!

Суҳбатни Ренат Эрназаров ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика