Latest news

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Азамат Алланиёзов: "Насаф" бу йил Ўзбекистон чемпиони бўлмоқчи" News

Азамат Алланиёзов: "Насаф" бу йил Ўзбекистон чемпиони бўлмоқчи"

Қаршининг "Насаф" клуби ҳужумчиси Азамат Алланиёзов Дубайга учиб кетиш олдидан ўз фикрларини билдирди.

“Ўз олдимизга жиддий мақсадларни қўйган ҳолда мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Бизда фақат чемпионлик унвони йўқ. ОФК Кубоги, Ўзбекистон кубоги, кумуш ва бронза медаллар бор. Коллекциямизни чемпионат олтин медаллари билан бойитиб олсак, муродимиз ҳосил бўларди. Бунинг учун жорий мавсумда астойдил ҳаракат қиламиз. Афсуски, ўтган мавсумнинг ярмини жароҳат сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Мавсум аввалида ўз олдимга катта мақсадлар қўйгандим. Биринчи галда тўпурарлик маҳоратимни намойиш этиб, жамоамга ёрдам беришни хоҳлагандим. Аммо, ҳамиша ҳам сиз ўйлаган нарсалар бўлавермас экан. Бу йил жароҳатлар четлаб ўтса, албатта чемпионат тўпурларлиги учун курашаман”.

Камолиддин АЛИМОВ

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика