Latest news

11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  1 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  2 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  12 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  8 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47

Азамат Алланиязов билан боғлиқ 10 факт News

Азамат Алланиязов билан боғлиқ 10 факт

Қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси ҳисобланадиган Азамат Алланиязов "Навбаҳор" таркибида "Металлург" билан баҳсда "хет-трик"ка эришди.

Биз мазкур ўйиндан сўнг Азаматнинг фаолиятига оид айрим фактларни эътиборингизга ҳавола этишни лозим деб топдик.

1. Азамат фаолиятида илк бор Супер лига (Олий лига)да "хет-трик"ка эришди.
2.  У Супер лигада 108 учрашувда майдонга тушиб, 30 та голга муаллифлик қилди.
3. Алланиязов Олий лигадаги илк голини айнан "Металлург" дарвозасига киритган эди.
4. "Металлург" Азаматнинг севимли жамоаларидан бирига айланди.  У Бекободликлар дарвозасига жами 4 та гол урган. Ҳужумчи "Шўртан"га 5 та ва "Нефтчи"га 4 та гол урган.
5. Қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси Супер лигада жами 16 та жамоа дарвозасига йўл топа олган.
6.  Алланиязов фаолиятидаги энг тезкор голни ҳам айнан "Металлург" дарвозаисга йўллаган. 2013 йилги мавсумда у илк дақиқадаёқ рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган эди.
7. Азамат "Металлург"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб 3 та гол урди. Шу тариқа унинг захирадан ўйинга тушиб киритган голлари сони 9 тага етди.
8. Ҳужумчининг захирадан тушиб урган тезкор голи 2013 йили қайд этилган. Ўшанда у "Насаф" сафида "Қизилқум"га қарши ўйинда 81 дақиқада тушиб тўрт дақиқадан сўнг гол урган эди. "Металлург" билан баҳсда эса у 46 дақиқада тушиб, олти дақиқадан кейин ўз номини таблога ёздириб қўйди.
8. Алланиязов Суперлигада жами 56 та ўйинда захирадан ўйинга тушиб, шуларнинг 7 тасида гол киритган.
9. Азаматнинг Суперлига ва кубок ўйинларидаги умумий голлари сони 36 тага етди.
10. Футболчи "Навбаҳор" стадионида иккинчи марта гол криитишга муваффақ бўлди. Бундан олдин у 2016 йили "Насаф" таркибида Наманганда гол муаллифига айланган эди.

Фурқат Юсупов


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика