Latest news

19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  0 19:24"Ал Насср" - "Ал Фейҳа". Криштиану Роналду ва Отабек Шукуров асосий таркибда  1 18:52Эрон. Чемпонлик учун курашётган Ўткир Юсупов ва "Фулад" ютқазиб қўйди  0 18:34Хитойдаги Осиё Кубогида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этади  0 18:18Назорат учрашуви. "Динамо" - "Арал" 1:1  0 18:00"Интер Майами" янги мавсум учун барча абонементларини сотиб бўлди  1 17:39Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди  17 17:20"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" посбонини сотиб олмоқчи  3 17:13"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". "Нефтчи" U-21 ва "Бешариқ"дан йирик ғалабалар  1 16:53АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 16:28"Реал" "Арсенал" футболчисини нишонга олди  4 16:00Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"га қайтмоқда  6 15:57Ўзбекистонлик вингер Россия клубида кўрикдан ўтмоқда  3 15:41"Хоразм" "Андижон" собиқ ҳимоячиси ва яна икки футболчи билан шартнома тузди  2 14:51"Андижон" Австрия клубидан енгилди  2

Азамат Абдураимовнинг интервьюсига муносабат News

Азамат Абдураимовнинг интервьюсига муносабат

Сайтимизда сал аввал Азамат Абдураимовнинг "Бундай кескин жазонинг жиддий сабаби бўлиши керак" сарлавҳали интервьюси чоп этилди.

Мен Азамат Абдураимовни ҳам, интервьюда гап борган Вадим Абрамовни ҳам анчадан бери биламан ва инсон ҳамда мураббий сифатида уларнинг иккаласини ҳам ҳурмат қиламан. 

Интервьюни ўқигач менда Абдураимовнинг айрим гапларига муносабат билдириш фикри туғилди. Аввало шуни айтишим лозим, олий лигада кейинги йил 12та жамоа қоларкан деган хабар чиққанидан сўнг мен дастлаб Вадим Абрамов, ундан кейин Игорь Шквириндан айнан шу мавзу юзасидан интервью олгандим. 

Бунга асос бор эди, чунки "Нефтчи" ҳам, "Сўғдиёна" ҳам турнир жадвали пастки ўринларида бораётганди ва бундай қарор қабул қилиниши аввало шу клубларга таъсир кўрсатиши муқаррар эди. Олий лига тугади ҳамки биз кимлар тарк этгани-ю, биринчи лигадан ким чиққанини ҳамон билмаймиз. Бу эса ПФЛнинг ўзида конкрет гап йўқлигини билдиради.

Вадим Абрамов кейинчалик сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовга берган интервьюсида агар "Нефтчи" биринчи лигага тушириб юборилса, биринчи лигада ишлаш нияти йўқлигини билдирди. Бунга мураббий сифатида Абрамовнинг ҳаққи бор. Айталик, у мен жамоани эплай олмадим, мени деб тушиб кетди дея ўзи истеъфо сўраши ёки бўлмаса клуб раҳбарияти Абрамов гапиришини кутиб ўтирмай буйруқ асосида мураббийни ишдан олиши мумкин. 

Бу умуман бошқа масала. Ҳозирги масала шуки, шахсан мен Вадим Абрамов ўзимга ва Беғамовга берган интервьюсида провакацион (одамларни жунбушга ундайдиган) гаплар гапирган деб ўйламайман. Бир нарсани айтишим мумкин, Абрамов ўша интервьюларида вазиятни ўрганмоқчи бўлган холос. Бунга эса тўла ҳаққи бор, зеро бу ўринда Абрамовнинг устун жиҳати унинг қўлида 2017 йил учун футбол Регламенти борлиги. 

Эшитишимча, кейинчалик ПФЛ айнан интервью сабаб Абрамовни ҳам, Шквиринни ҳам чақирган ва нима учун шундай гаплар айтишгани ҳақида тушунтириш сўраган. Ҳатто иккала мураббий бундан кейин бошқа танқид қилмаймиз маъносида тушунтириш хати ҳам ёзиб берибди деб эшитдим. Энди Азамат Абдураимовнинг интервьюсига келсак, бирор масалага муносабат билдиришдан олдин ПФЛга хат ёзиш, хуллас бунақа нарсаларни стол атрофида ҳал қилиш керак бўлар экан. Бунга қаршилигимиз йўқ, майли мураббийлар стол атрофида 24 соатлаб ўтириб муҳокама қилаверсин, лекин бу ўринда ОАВнинг ўрни қаерда қолади? 

Мураббий ўз фикрини матбуотда эркин баён қила олмаса бу нима гап? Нима учун мураббийлар ПФЛдан қўрқиб яшашлари керак? ПФЛ ўзи ким? Мусобақа ташкил қилиб, кейин уни ўтказувчи ва назорат қилувчи ташкилот эмасми? ПФЛ олдин ўзининг ишини қойиллатиб қўйсин, жамоаларни ҳал қилсин, регламент ёзсин, тақвим тузсин, ўйинларни ўз вақтида ўтказишни таъминласин. Нима учун ПФЛ мураббийларнинг оғзини текшириб юриши керак? Бунақада матбуот эркинлиги қаерда қолади?

Бугун Абрамов четлатилса, эртага яна кимдир жазога тортилса, бошқа мураббийлар гапиришга қўрқиб қолмайдими? Сўз эркинлиги нима бўлади? Шундан кейин ҳаммамиз мум тишлаб футболимиз ривожланмоқда дея қарсак чалиб юраверамизми? Мадомики ПФЛ клублар тўлаб бераётган бадал пуллари эвазига кун кўраётган экан, клублар устидан ҳукм ўтказишга ҳаққи йўқ. Ташкилот фақат регламентга мувофиқ мусобақани ўтказиши ва назорат қилиши мумкин. 

Қолаверса, ПФЛ кимнидир жазолашни маъқул топса, буни қонун асосида исботлаб бериши шарт. Масалан, Вадим Абрамовнинг номуайян муддатга футболдан четлатилганини конкрет кўрсатиб берсинки, одамларда савол юзага келмасин. Энг аввало Абрамовнинг ўзида савол бўлмасин.

Азамат Абдураимов ўз интервьюсида Абрамов олдинги хизматлари билан яшамоқда деб, "Нефтчи"нинг бу йил қаторасига 12та ўйинлик ғалабасиз сериясидан бошқа мақтанадиган жойи йўқлигига шаъма қилган. Бу энди бутунлай бошқа мавзу. "Нефтчи"ни юқорига кўтара олмаганини Абрамовнинг ўзи ҳам тан оляпти ва бу ҳақда истаганча гапириш мумкин. Қолаверса, Абдураимовнинг мураббий сифатида ҳали ҳеч нарсага эришмай туриб мураббий сифатида нимагадир эришган Абрамовни танқид қилишдан мақсади нима деган савол ҳам юзага келади.

Бу ўринда мураббийни фақат мухлислар муҳокама қилиш ҳуқуқига эга, бўлиб ҳам энг кўп фарғоналик ишқибозлар ҳақли. Юқорида айтиб ўтганимиздек, унинг нима сабабдан биринчи лигада ишлашни хоҳламагани - бу унинг иши ва Абдураимов буни муҳокама қилиши шарт эмас. Мадомики Абдураимов шунчалик футболни яхши кўрар экан, ўзи ишласин болалар мураббийи бўлиб ёки бўлмаса биринчи лиганинг қайсидир жамоасида.

Балки Абрамов ПФЛдагиларга қарата "Вы всё это неправильно делаете" ("Сизлар ҳаммасини нотўғри қиляпсизлар") деган бўлиши, бу эса ташкилот раҳбариятига ёқмаган бўлиши мумкин. Айтиб ўтганимиздек, Абрамовнинг зафарли онлари ортда қолгани-ю, бугунги кунда ўша ўтмиш билан яшаётгани ҳамда натижа кўрсата олмаётгани бу бутунлай бошқа масала. У мураббий сифатида нима бўлаётганини тушунтириб беришларини хоҳламоқда, холос. Масалан мен ҳеч нарса ютмаганман, ҳеч қандай унвоним ҳам, совриним ҳам йўқ, лекин бу футбол соҳаси вакили сифатида ўз фикримни эркин баён этмаслик ҳуқуқини бермайди.

Rating: +172   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика