Latest news

13:27"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  0 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  0 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  6 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  10 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1

Азамат Абдураимов: "Тошкентдаги йиғинимиз тайёргарликнинг асосий босқичи бўлади" News

Азамат Абдураимов: "Тошкентдаги йиғинимиз тайёргарликнинг асосий босқичи бўлади"

“Андижон” ниҳоясига етган иккинчи йиғини ва “Навбаҳор”га қарши ўтказилган назорат учрашувидан кейин жамоамиз устози Азамат Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- “Навбаҳор” билан бўлиб ўтган ўйин хақида нима дея оласиз?
- Ўйин ўртоқлик мақомида бўлса-да жуда кескин руҳда кечди. Шогирдларим 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, стадионга ташриф буюрган мингга яқин мухлисларни хурсанд қилишди. Жамоамиз ҳали асосий таркибни шакллантириш йўлида ҳаракат қилмоқда. Мухлисларни олий лига мусобақаларида хурсанд қилиш мақсадида кўп изланишимиз ва меҳнат қилишимиз керак.

- Азамат Биродарович, бугунги кунда клубнинг олий лигада қатнашадиган асосий таркиби аниқланиб бўлдими?
-Йўқ, жамоа эндигина қиш мавсумидаги биринчи ўқув-йиғинини якунига етказди. Йигитларга уч кун дам берганимиздан сўнг навбатдаги йиғинни ўтказгани Тошкент шаҳрига жўнаб кетамиз. Тошкентдаги йиғинимиз тайёргарликнинг асосий босқичи бўлади. Пойтахтдаги машғулотлари давомида “NBU-Осиё”, “Оқтепа” ва яна бир нечта клублар билан назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирганмиз. Кўриб турганингиздек бугунги ўйинда Норов, Магерамов, Тойлоқов, Султонов, Худоёров ва яна кўп ўинчиларни синовдан ўтказдик.

- Жамоага янги ўйинчилар таклиф этиладими?
- Мамлакатимиз олий лигасида тўп сурадиган клубларнинг савияси жуда баланд, шунинг учун Тошкентдаги машғулотларда бир нечта тажрибали легионер футболчиларни синовдан ўтказиш ниятимиз бор. У ерда сафимизга литвалик иккита ва яна молдавиялик бир ўйинчи келиб қўшилади.
 
Элмурод ЭРМАТОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика