Latest news

23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  1 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  4 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  5 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  7 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0

Азамат Абдураимов: "Шогирдларимда гол уриш иштиёқи юқори бўлди" News

Азамат Абдураимов: "Шогирдларимда гол уриш иштиёқи юқори бўлди"

“Андижон” ва “Орол” жамоалари ўртасидаги учрашув майдон эгаларининг ўта йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди.
Табиийки, 7:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин жамоамиз устози Азамат Абдураимовнинг кайфияти чоғ эди. Бош мураббий ўйин тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди.

- Бугун сунъий қопламали майдонда тўп сурганимиз ўйин осон ўтмаслиги маълум эди. Шу боис биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Қолаверса, бугунги баҳсда ёш ва янги ўйинчиларни синаб кўришга қарор қилганим учун айрим етакчиларимизни захирадан қолдиргандим. Аммо иккинчи таймда йигитлар ўз ўйинини намойиш этиб рақиб дарвозасига бир нечта голлар киритишди. Албатта, ўйиндан ва натижадан тўла қониқиш ҳосил қилдим. Биринчи босқичда рақиблар дарвозасига 4тадан ортиқ гол урмагандик. Мени хурсанд қилгани, бугун шогирдларимда иштиёқ юқори бўлди ва ўта йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Ўйлайманки, кейинги учрашувда ҳам йигитлар мана шундай сермаҳсулликни давом эттиришади.
Жамоамиз етакчиси Баҳром Абдураҳимовда жароҳат борлиги учун майдонга туша олмади. Албатта унинг йўқлиги билинди. Баҳром ҳозир соғлигини тикламоқда ва тез орада у сафга қайтади.

Сардор Соипов, Акром Комилов ва Даврон Усмонов каби янги футболчилар бугун дебют ўйинини ўтказишди. Дастлабки учрашувда улар ёмон таассурот қолдиришмади. Масалан, Сардорда биринчи таймда гол уриш учун яхши имконият ҳам бўлганди. Лекин вазиятдан унумли фойдалана олмади. Албатта, дебют учрашувдаёқ янги жамоа ўйинини мослашиш осон эмас. Ишонаманки, улар ўйиндан-ўйинга янада яхши тўп суришади ва жамоада ўз ўрнини топа олишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика