Latest news

03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  8 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  7 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  1 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  2 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  27 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" Жиззахда "Машъал" билан ўйинда ғалабани ўзиники қилди  12 19:54"Ливерпуль" Англия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  3 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  21

Азамат Абдураимов: "Олий лигага чиқишга бир қадам қолди" News

Азамат Абдураимов: "Олий лигага чиқишга бир қадам қолди"

Бугун бўлиб ўтган биринчи лига доирасидаги "Регистон" - "Андижон" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Асосийси бугун ғалабага эришдик. Икки мағлубиятдан кейинги ғалаба бизга жуда керак эди. Олдинги икки мағлубият бизга салбий таъсир ўтказган эди. Уйда ютқазганимиз йигитларга руҳан таъсир қилганди. Навоийда жуда оғир ўйин ўтказдик. Бугун шу боисдан фақат ғалаба учун майдонга тушдик. Биз ўйинни жуда енгил бошладик ва биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик. Шундан сўнг йигитлар бироз хотиржамликка берилди. Улар эрта ғалабага эришдик деб ўйлашди шунинг учун иккинчи бўлимда унчалик ўйинимиз ўхшамади. "Регистон" яхши жамоа ва охиригача ўйнади. Характер намойиш этди ва гол урди, бир неча яхши имкониятларга эга бўлди. Иккинчи бўлим жуда оғир кечди. Ўйиндан шахсан мен қониқдим дея оламан. Меҳмонда ғалаба қозондик ва олий лигага чиқишга бир қадам қолди. Агар кейинги турда "Шердор"ни ютсак олий лигага муддатдан олдин чиқамиз" - дея ўйин ҳақида дастлабки фикрларини билдириб ўтади "бургутлар" бош мураббийи Азамат Абдураимов.

- "Андижон" Олий лигага муносиб жамоами? Биринчи лигадаги ягона рақиби "Машъал"га икки ўйинда ҳам мағлуб бўлди.
- Биз Муборакда фақатгина сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик ва мағлуб бўлдик. Уйдаги учрашувда эса ҳужумкор ўйнаганимиз бизга панд берди. Ўйлайманки "Андижон" олий лигага муносиб жамоа. Бизни олий лигага чиқишимизга ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

- Жамоанинг олий лигага йўл олса мана шу таркиб сақланиб қоладими ёки таркибда жиддий ўзгаришлар кўрамизми?

- Таркибни кучайтириш албатта бўлади. Жамоамизда бир қанча муаммолар бор. Жумладан ҳужум чизиғимизни жиддий кучайтиришимиз керак. Ундан ташқари марказ ва ҳимояга тажрибалироқ ўйинчиларни ҳам жалб этмоқчимиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика