Latest news

20:45"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  0 20:28"Истанбул Башакшеҳир" - "Викинг". Элдор Шомуродов асосий таркибда  5 20:00Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 2:0 (матнли трансляция)  4 19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1 19:00Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  7 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  4 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  2 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  5 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  2 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  54

Азамат Абдураимов: "Олдимиздаги минимум вазифа олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш" News

Азамат Абдураимов: "Олдимиздаги минимум вазифа олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш"

Яна олий лигага қайтган "Андижон" клубидан бу йил мухлисларнинг умиди катта.
Бош мураббий Азамат Абдураимов янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳеч қайси мураббий тайёргарликдан тўлиқ қониқиш хосил қилмайди. Биз имкон қадар мавсумга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик.

- Селекция жараёнида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширдик. Бу борада имкониятимиздан келиб чиқиб иш тутдик. Рақобатни ошириш ниятида таркибга 10дан ортиқ янги футболчиларни жалб этганмиз. Хусусан дарвозабон Темур Ғаниев, мудофаа чизиғини кучайтириш учун эса Темур Султонов, Сергей Доценко, Жавлон Мирабдуллаев, Алексей Касьян сингари ўйинчиларни олиб келдик.

- Легионерлар ҳақида нима дейишим мумкин? Биз қишки йиғинлар чоғида бир нечта хорижлик футболчиларни синаб кўрдик. Улардан бизга Касьян, Доценко ҳамда Расков маъқул келди. Касьян олдин ҳам Андижон учун ўйнаган. Уларга янги жамоа ва янги чемпионатга мослашиб олиш учун барибир озгина вақт керак бўлади. Умид қиламанки хорижлик футболчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлайди.

- Биз раҳбарият билан маслаҳатлашган холда, бу йил ўз олдимизга элитадаги ўрнимизни сақлаб қолишни мақсад қилиб қўйдик. Шунингдек бу йил Андижон футбол клубининг 50 йиллик тўйи муносабати билан имкон қадар юқори ўринларни эгаллаб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика