Latest news

15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  10 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  34

Азамат Абдураимов: “Минскдаги турнирда натижа ва соврин ютиш бош мақсадимиз эмасди. Муҳими тажриба орттирдик” News

Азамат Абдураимов: “Минскдаги турнирда натижа ва соврин ютиш бош мақсадимиз эмасди. Муҳими тажриба орттирдик”

Яқинда Беларусь пойтахти Минскда ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ўтказилди.

Мазкур мусобақада Европанинг бир қатор номдор терма жамоалари Исландия, Финляндия, Бельгия каби давлатлар қатори, марказий Осиёдан Ўзбекистон ва Тожикистон ўсмтирлари иштирок этишди.

Қўшниларимиз турнирнинг финал босқичига қадар етиб борган бўлса, Азамат Абдураимов шогирдлари энг сўнгги, 8-ўринни эгаллади. Биз бу борада бош мураббийнинг фикрини билиш мақсадида Азамат Абдураимовга юзландик.

- Аввало, Минск мезбонлигида ўтган халқаро мусобақа таасуротлари билан ўртоқлашсангиз. Ўсмирлар терма жамоамизнинг 7-8-ўринлар учун курашиши кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Бош мақсад ўзи нима эди, белгиланган вазифа бажарилдими? Учрашувларни мураббийлар штаби таҳлил қилдими?
- Яқин кунларда биз ўтказган ўйинларимизни таҳлил қиламиз. Видео ёзувларда барча учрашувларимиз, шунингдек БАТЭга билан ўйин ҳам қайд этилган. Ўтказиб юборилган голлар, дарвозага киритилган голлар, стандарт вазиятлардаги ҳаракатларимизни яна бир бор алоҳида кўриб чиқамиз. Хулоса чиқарамиз. Хатоларни такрорламаслик учун янада қаттиқ ишлаймиз. Биз учун бу турнир катта мактаб вазифасини ўтади. Йигитлар қандай тезликда ўйнаш кераклигини, муваффақиятга эришиш учун кўпроқ ишлаш кераклигини ҳис қилишди. Бош мураббий сифатида натижадан қониқмадим. Албатта, охирги паллада қоқилиш ёқимли эмас. Мен Минск сафаридан олдин ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан учрашдим. Биргаликда жамоани тайёргарлик режасини ва бўлажак мусобақани муҳокама қилдик. Раҳбарият бизга жамоамиз ўзидан бир ёш катта боллар билан билан ўйнашимизни, шунинг учун совринли ўринларни эгаллаш вазифасини қўймасликларини айтишди. Асосий мақсадимиз Европанинг энг яхши жамоалари билан халқаро тажриба тўплаш эди. Беларусь, Бельгия, Финляндия ўтган йили 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатининг финал раундига чиқишди. Терма жамоани шакллантириш, чемпионлик руҳини футболчиларга сингдириш учун ҳали кўп ишлар қилиш кераклигини тушундик.



- Мусобақа қай томонлама жамоага фойдали бўлди? Терма жамоанинг негизини шакллантириш қандай кетмоқда?
- “Пахтакор” жамоаси аъзолари терма жамоанинг асосини ташкил қилади. Ўтган йили улар Тошкент шаҳар чемпионатини 20 декабрь куни якунлашди ва таътилга чиқиб кетишди. Биз уларни 8 январь куни биринчи йиғинда тўпладик. Дастуримизга кўра январь ва февраль ойларида эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратишимиз керак эди. Бизда аниқ тайёргарлик дастури мавжуд. Минскдаги турнирга аниқ тайёрлана олмадик. Олдимизда ягона мақсад турибди, Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиш ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш.

- Мусобақа давомида терма жамоамизнинг қандай ожиз томонларини кўра олдингиз? Хато ва камчиликлар бўлиши табиий...
- Турнир бизнинг бир қатор заиф томонларимизни кўрсатиб берди. Биринчи галда ҳимоя. Дастлабки турда мезбонлар тўрт дақиқада кетма-кет дарвозамизга тўп киритишди. Биринчи ўйин, очилиш маросими, ҳаяжон бўлиши аниқ эди. Боз устига мухлислар ҳам рақибимизга қўшимча куч бера олишди. Беларусь биздан ҳар томонлама устун эди. Қолган учрашувларда биз тенгма-тенг ўйнадик. Бельгия билан учрашувда дурранга натижа қайд этишга яқин эдик. Муҳими жамоамизда ҳарактер бор. Яна бир камчилигимиз гол уришда оқсаётганимиз. Умуман олганда хатоларимиз кўп. Танловимиз кенг, рақобат кучли. Навбатма-навбат бошқа футболчиларга имконият берамиз. Йигитларга фақат меҳнат туфайли ажойиб футболчи бўлиш мумкинлиги кўп бор таъкидлайман. Мен ушбу жамоада 2 йилдан бери фаолият юритмоқдаман. Мана шу давр мобайнида бу болалар менинг оиламга айланишди. Уларнинг ҳар бири учун қайғураман, ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -102   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика