Latest news

16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  0 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  8 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1

Азамат Абдураимов: "Ғалабани осонликча қўлга киритганимиз йўқ" News

Азамат Абдураимов: "Ғалабани осонликча қўлга киритганимиз йўқ"

3-турда “Андижон” Косоннинг “Аланга” жамоаси меҳмони бўлиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонлар ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиши андижонликларга уч очко келтирди. Ушбу ўйин тўғрисида Азамат Абдураимов қуйидаги фикрларни билдирди.

- Сафарда кичик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, муҳими уч очкони қўлга киритдик ва натижадан албатта қониқиш ҳосил қилдим. Бошқа томондан олиб қараганда, учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Лекин жуда қулай вазиятлардан фойдалана олмадик. Алишер Тўхтасинов, Акмал Жўрабоев ва Баҳром Абдураҳимовда гол уришлари учун яхши вазиятлар бўлди. Боз устига мезбонлар автогол қайд этишди. Имкониятларни голга айлантира олмаганимиз албатта хафсаламни пир қилди. Яна шуни айтиш керакки, майдоннинг ҳолати талаб даражасида эмаслиги яхши ўйин кўрсатишимиз имконини бермади. Шу ўринда “Аланга” ҳам ёшлардан иборат яхши жамоа эканлигини айтиб ўтишим керак. Жамоанинг тартибли ўйин кўрсатиши менга ёқди. Умуман олганда ғалабани осонликча қўлга киритганимиз йўқ.

Косондаги ғалабадан кейин Самарқандга келдик ва “Шердор” билан бўладиган ўйинга яхши кайфиятда тайёргарлик кўряпмиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика