Latest news

11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  4 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  1 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  16 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  4 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  12 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20

Азамат Абдураимов: “Бунёдкор”га раҳмат" News

Азамат Абдураимов: “Бунёдкор”га раҳмат"

“Соғлом авлод” стадионида “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида ўтказилган хайрия учрашуви якунланганидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Азамат Абдураимов “Спорт” телеканалига интервью бериб шоу ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Жамоамиз аъзоси Дмитрий Краев жароҳат олиб сафдан чиққани боис уни хорижда операция қилдириши кераклиги аён бўлди. Шу сабабли унинг даволаниб соғайиб кетишига ёрдам бериш мақсадида бундай тадбирни уюштирдик. Албатта, бу биринчиси эмас ва аввал ҳам бундай тадбирлар ўтказилган. Футболчиларимдан биринчи навбатда олий лигага қайтганимиз билан миннатдорман. Қолаверса, улар жамоадош дўстини бундай вазиятда ёлғизлатиб қўйишмаганига раҳмат айтаман. Мавсум якунланганидан сўнг Дмитрий Краев даволаниши учун хайрия учрашуви ўтказишни режалаштиргандик. Мана бугун ана шу ўйинни ўтказдик ва хайрия учрашувидан тушадиган маблағни Краевнинг ҳисоб рақамига ўтказамиз.

Ўз навбатида “Бунёдкор” раҳбарияти, футболчилари ва айниқса, Миржалол Қосимовга алоҳида минатдорчилик билдираман. Улар оғир ўтган мавсумдан сўнг таътилга шошилмасдан Андижонга ташриф буюриб хайрия учрашувида иштирок этишди. Бу билан “Бунёдкор” ҳам Дмитрий Краевнинг даволаниши учун ўз ҳиссасини қўшди. Бир сўз билан айтганда, бугун Андижонда ҳақиқий футбол байрами бўлиб ўтди. Бундай учрашувлар кўпроқ ташкил этилса, мухлисларнинг футболга бўлган қизиқишини янада оширади.

- Ниҳоясига етган мавсум якуни тўғрисида қандай фикрдасиз?
- Муддатидан олдин олий лигага чиқиш вазифасини бажарган бўлишимизга қарамай, мавсум биз учун осон ўтгани йўқ. Бу йил олдимизга иккита вазифа қўйгандик. Биринчиси, жамоани яна олий лигага қайтариш эди. Иккинчиси эса шаклланган жамоа тузиш. Жамоа ўзагини сақлаб қолган ҳолда бир қатор маҳаллий ёш ўйинчиларни тарбиялашга ҳаракат қилдик. Яъни, келажакни ўйлаб жамоа шакллантирдик.

- Албатта, олий лигага чиққандан кейин таркибни кучайтириш талаб этилади. Бу борада қандай ишлар олиб борилади?
- Биринчи галда пойдевор яхши бўлиши керак. Болалар футболи, академияга эътибор қаратиш ва уларни “Андижон” жамоаси учун муносиб ўйинчи сифатида тайёрлаб бориш лозим. Бу ишонч албатта ўз самарасини беради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика