Latest news

12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  0 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  0 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  7 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  10 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1

Азамат Абдураимов: "Бизга очко жуда керак эди" News

Азамат Абдураимов: "Бизга очко жуда керак эди"

“Олмалиқ” ва “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Азамат Абдуримов иштирок этиб ўйин тўғрисида фикрини билдирди.
- Аввало шуни айтишим керакки, Олмалиқда янги қурилган бу стадионда биринчи марта тўп сурдик. Дастлабки учта учрашувда сифатсиз майдонларда ўйнагандик. Бугун ажойиб майдонда тўп суриб футболчилар шунга яраша ҳаракат қилишди. Ўз навбатида “Олмалиқ” жамоаси ва мухлисларини мана шундай кўркам стадионга эга бўлишгани билан табриклайман.

Юртимизда шунга ўхшаш стадионлар кўпайса футболимиз янада ўсади. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун ижобий натижа қайд этишимиз биз учун жуда муҳим эди. Ҳеч бўлмаганда дуранг ўйнашни мақсад қилгандик. Шу боис бугунги натижадан қониқиш ҳосил қилдим. “Олмалиқ” кучли рақиб эканлигини яхши билардик ва жамоа медаллар учун курашса бундан хайрон қолмайман. Шунинг учун бундай рақиб майдонида дурангга эришиш юқори натижадир. Боз устига бунгача учта учрашувда бирорта очко олмагандик. Бугун шогирдларим характер кўрсатиб охиригача курашишди. Бунинг учун улардан миннатдорман. “Олмалиқ”нинг кейинги ўйинларига омад тилайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика