Latest news

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  26 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  28 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Азамат Абдуллаев: "Индонезияда Биринчи лига жамоасининг ўртоқлик ўйинига 7-8 минг томошабин ташриф буюради" News

Азамат Абдуллаев: "Индонезияда Биринчи лига жамоасининг ўртоқлик ўйинига 7-8 минг томошабин ташриф буюради"

Ҳозирда Индонезиянинг "Перскаб Бандунг" клубида тўп тепаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Азамат Абдуллаевнинг ёшлик даври, Индонезия сафари ва жаҳон чемпионати тўғрисидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Фаолиятингиз давомида Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнагансиз. Ҳатто 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашгансиз. Ўсмирлик давридан қандай таассуротлар қолган?

- Албатта, ёшлик давридан унутилмас таассуротлар қолган. Турли ёшдаги терма жамоаларда ўйнаганман. Бироқ ёшликдаги тажрибасизлик туфайли кейинчалик етук футболчига айлана олмадим.

- Бир вақтлар олтин авлод вакилларидан бири ҳисобланган Азамат Абдуллаев кейинчалик кўзга кўринмай кетишига нима сабаб бўлди?

- Юқорида таъкидлаганимдек, ёшликдаги баъзи асоратлар бунга сабаб бўлган. Ҳозир энди вояга етаётган ёшлар бир пайтлар менда содир бўлган муаммоларга дуч келса, уларга хатоларимни такрорламаслигимни айтиб, ўз устида ишлашга ундайман. Ёшликда ноҳақликларга чидолмай, мураббийларга кўп гап қайтариб қўйганман. Бу ҳам кейинги фаолиятимга таъсир ўтказган.

- Индонезияга йўл олишингиз қандай содир бўлди?

- Алексей Евстафеев "Шўртан"га келгач, мени жамоага таклиф қилди. Унга қадар тўрт йил Қирғиз Республикасида тўп тепдим. Мураббий жамоадан кетгач, мен ҳам Ғузорни тарк этдим. "Шўртан"дан кетганимдан сўнг, Индонезия ва Қирғиз Республикасидан таклиф тушди. Молиявий жиҳатдан маъқул келгани, қолаверса, яқинда рўзғор ташвиши бошимга тушгани учун Шарқий Осиё мамлакати вариантини танладим.

- Ўзбекистон ва Индонезия футболидаги ўхшаш жиҳатлар ва фарқлар ҳақида гапириб берсангиз.

- Индонезияда футболга бўлган қизиқиш юқори. Бизнинг жамоа Биринчи лигада иштирок этишига қарамай, оддий ўртоқлик учрашувларига 7-8 минг атрофида томошабин ташриф буюради. Уларда водийлик мухлислар сингари жуда кучли иштиёқ билан мухлислик қиладиганлар бисёр. Ўзбекистонда техник ва тактик футболга кўпроқ урғу берилса, Индонезияда асосий эътибор жисмоний кучга қаратилади. Шунингдек, бу ерда қайси лига бўлишидан қатъи назар, футболчиларга яратилган шарт-шароитлар яхши даражага эга. Ўзбекистонда ўйнаган клубларим билан солиштирганда бу ер тикланиш ва витаминизация билан таъминлаш борасида анча яхши ҳолатда. Юқори лигасида шароитлар аъло даражада. Ўзбекистон Суперлигасидаги барча жамоаларда ҳам бундай имконият мавжуд эмас. 


- Индонезия давлати 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқда? Мамлакатда футбол муҳитини ҳис қилиш мумкинми?

- Индонезия давлати катта тайёргарлик кўрмоқда. Мухлислар ҳам турнир бошланишини орзиқиб кутишмоқда. Футболга қизиқиш аҳоли орасида юқори. 


- Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг мундиалдаги имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ўйлашимча, ўсмирларимиз гуруҳ босқичидан чиқиб, камида Мексикадаги мусобақада қайд этилган натижани такрорлайди.

- Келгуси режаларингиз қандай? Ўзбекистон клубларига қайтиш ниятингиз борми?

- Клуб билан тўрт ойлик шартномам бор. Келажагим ҳақида кейинроқ ўйлаб кўраман. Ҳозирча Ўзбекистондан таклифлар йўқ. Чунки кўп вақт бошқа мамлакатларда тўп тепдим. Суперлигада ўйнаш жуда қийин. 


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика