Latest news

17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  0 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  30 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  1 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  5 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  4 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  8 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0

Аюбхон Нўъмонов: "Ғалабага тенг дуранг бўлди" News

Аюбхон Нўъмонов: "Ғалабага тенг дуранг бўлди"

Кеча Суперлига 23-турининг марказий учрашувида "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди.

Жанговар дуранг 3:3 ҳисобида якунига етган беллашувдан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Аюбхон Нўъмоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Учрашувга иложи борича яхши тайёрландик, қийин ўйин бўлишини билардик. Ғалабага тенг дуранг бўлди, муҳими беллашув мухлисларга ёқадиган жанговар тарзда ўтди. Бундан ҳам чиройлироқ ўйинлар кўрсатиб мухлисларимиз олдида юзимизни ёруғ қилишга ҳаракат қиламиз.

Ҳисобни очганимиздан сўнг бироз бўшашдик ва голлар ўтказиб юбордик. Кейин эса ҳаракат қилиб дурангга эриша олдик.

Аслида, мухлисларимиз олдида ғалаба қозонмоқчи эдик. Икки маротаба ҳисобда ортда бораётиб мувозанатни ўнглай олганимизга мураббийнинг тўғри қарорлари ва мухлисларимиз сабабчи деб ўйлайман", - деди Нўъмонов.

Эслатиб ўтамиз, Аюбхон Нўъмонов кечаги баҳсда ҳисобни очган голни киритган эди.


Толибжон Қосимов ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика