Latest news

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  1 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Аюбхон Гаппаров: "Олдимда "Рубин"га қайтиш варианти ҳам йўқ эмас" News

Аюбхон Гаппаров: "Олдимда "Рубин"га қайтиш варианти ҳам йўқ эмас"

Аюбхон Гаппаровнинг "Навбаҳор" билан хайрлашгани тўғрисида хабар бергандик.
Бевосита футболчининг ўз билан боғланиб бу ҳақда унинг ўзидан кетиши ҳақида сўрадик.

- Аюбхон , сиз билан олдинги суҳбатлашганимизда бу йил "Навбаҳор"да қолиб, Наманган жамоаси учун ўйнаш мақсадингиз борлигини айтиб ўтгандингиз. Лекин яқинда клуб лагерини тарк этганингиз тўғрисида маълумот олдик. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ҳа, чиндан ҳам жорий мавсум яна "Навбаҳор"да қолиб, ўзим туғилиб ўсган вилоят жамоаси шарафини ҳимоя қилишни хоҳлагандим. Бироқ ҳаётда ҳамиша инсон истаган нарсалар бўлавермас экан. Гап шундаки, яқинда мураббийлар ўзимга бошқа жамоа топишим кераклигини айтди. Шундан сўнг жамоани тарк этишга мажбур бўлдим. Бу  футбол. Футболчи бугун бошқа жойда бўлса, эртага яна бошқа клубда ўйнайверади. Мураббийларнинг ўз фалсафаси бўлади. Эхтимол Ашурматовнинг қарашлариг мос тушмагандирман.

- Юртимизда чемпионат бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Олдингизда энди қандай вариантлар бор?
- Ҳақиқатдан ҳам мавсум бошланишига оз муддат қолди. Олий лиганинг 2-3та жамоасидан таклифлар бор. Ҳаттоки яна "Рубин"га қайтиш имконияти ҳам мавжуд.

- Сиз улардан қай бирини танламоқчисиз?
- Бу масала яқин кунлар ичида ҳал этилади. Агарда олий лига клублари билан келиша олсам, бу йил ҳам юртимизда ўйнайман. Акс холда яна Россияга жўнаб кетаман. Чунки "Рубин" мураббийлари яна ортга қайтиб келишимни ва кўрикда қатнашишим кераклигини айтишганди.

- "Рубин" ёшлар жамоасидами ёки бу клуб орқали Россия биринчи дивизиони жамоаларидан бирига ўтасизми?
- "Рубин" мураббийлари мени биринчи дивизион клубларининг бирига ижара асосида бермоқчи.

- Бугунги кунда аслида ҳуқуқий жиҳатдан қайси клубга тегишлисиз?
- "Рубин"га. Бу клуб мени ўтган йили "Навбаҳор"га ижарага берганди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика