Latest news

12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  0 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  2 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  3 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  4 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  7 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5

Аюбхон Гаппаров: “Мақсадим бу йил “Навбаҳор”да ўйнаб жамоага фойда келтириш” News

Аюбхон Гаппаров: “Мақсадим бу йил “Навбаҳор”да ўйнаб жамоага фойда келтириш”

Аюбхон Гаппаров бу йил ҳам “Навбаҳор”да ўйнамоқчи.
Шу боис у айни дамда “лочинлар”нинг ўқув-йиғин машғулотларида астойдил тер тўкмоқда. Куни-кеча 22 ёшли ҳужумчи билан қисқача суҳбатлашдик.

- Аюбхон, яқинда “Навбаҳор” бошқарув постига Бахтиёр Ашурматов олиб келинди. Буни жамоадаги футболчилар қандай қабул қилишди?
- Жуда яхши. Шахсан мен Бахтиёр акани олдиндан яхши билганим учун хурсанд бўлдим. Бу ёш мураббий билан илгари “Локомотив”да йўлларимиз кесишганди. Ёдингизда бўлса, “темирйўлчилар” сафига бориб қўшилганимда, Ашурматов у пайтда футбол ўйнарди.

 - Адашмасам, жамоа билан тузган шартномангиз ўз кучини йўқотган. Шундайми?
- Ҳа, тўғри. Ҳозир эркин агентман. Олдимда бир қатор таклифлар бўлишига қарамай, кўриб турганингиздек ҳамон “Навбаҳор” йиғинида иштирок этяпман. Чунки мақсадим бу йил ҳам “лочинлар”сафида ўйнаш. Наманганда туғилиб, вояга етдим. Эндиликда бу вилоят жамоаси учун ўйнаб, унинг ютуқларига ҳисса қўшишни истайман.

- У холда янги бош мураббий билан клубдаги келажагингиз тўғрисида гаплашиб олдингизми?
- Бу борада, стол атрофига ўтириб, жиддий суҳбатлашмадик. Лекин Бахтиёр ака менга ишонч билдиришини айтди. Ўз навбатида мен ҳам астойдил тер тўкиб, билдирилган ишончни оқлашга харакат қиламан.

- Аюбхон, хабарингиз бўлса керак, яқинда собиқ жамоангиз “Рубин”да катта ўзгариш бўлди. Яъни бунгача бош мураббий бўлиб келган Қурбон Бердиев истеъфога чиқарилди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?
- Қозон жамоасидаги ички холатдан тўлиқ хабардор эмаслигим учун, аниқ бир фикр билдиришга ожизман. Лекин шуни айта оламанки, Бердиев клуб тизимида катта ҳажмдаги ишларни бажарган. Шахсан ўзим “Рубин”га борганимда, у киши менга клубга мослашиб кетишим учун кўп ёрдам берган. Қозон жамоасидаги фаолиятим орқали ҳар томонлама ўсишга эришганман. Ўйлайманки, Қурбон Бердиев бой тажрибага эга ва у кейинчалик узоқ вақт ишсиз қолиб кетмайди.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика