Latest news

19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  13 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   7 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  6 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  16 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8

Аёллар. Осиё Кубоги–2018 саралаши. Ўзбекистон Ҳиндистонни 7:1 ҳисобида мағлуб этди News

Аёллар. Осиё Кубоги–2018 саралаши. Ўзбекистон Ҳиндистонни 7:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун, 7 апрель куни Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 2-турида Ҳиндистон термасига қарши баҳс олиб борди.


КХДР пойтахти Пхеньян шаҳридаги Kim II Sung Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда Шерали Бобоқулов шогирдлари 7:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўзбекистон аёллар термаси сафида Людмила Карачик ва Маҳлиё Сарикова дубль қайд этган бўлса, Умида Зоирова, Лианна Норбекова ва Феруза Турдибоева биттадан голга муаллифлик қилди. Рақиблардан Бала Деви битта гол киритди.

Мазкур ғалабадан кейин Ўзбекистон аёллар термаси битта кам ўйин ўтказган ҳолда 6 очко билан 2-ўринда бормоқда. Учта ўйин ўтказган КХДР аёллари 7 очко билан 1-поғонада бормоқда.

Осиё Кубоги–2018 саралаши

“B” гуруҳи, 2-тур
7 апрель, жума

Ўзбекистон  – Ҳиндистон 7:1

Голлар
: Карачик (3, 6), Сарикова (10, 44), Зоирова (19), Норбекова (63), Турдибоева (90+1)


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика