Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

Аёллар футзали. "Севинч" - 11 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби News

Аёллар футзали. "Севинч" - 11 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби

Хабарингиз бор Жиззах шаҳрида XII бор Аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.

Бугун ушбу турнирнинг ҳал қилувчи финал ўйини бўлиб ўтди. Финалга мезбон Жиззахнинг "Сўғдиёна" ҳамда Қаршининг "Севинч" жамоалари етиб келишди.

Учрашув "Севинч" жамоасининг ҳужумлари билан бошланди ва дастлабки 10 дақиқа ичида рақиб дарвозасига 4 та тўп киритди. Биринчи бўлим сўнггича эса жамоа яна шунча гол урди, Жиззахликлар эса битта гол билан жавоб қилишди.

Иккинчи бўлим эса биринчисига қараганда янада қизиқарли тарзда бошланди. "Сўғдиёна" жамоаси янада фаолликни оширди. Бўлимнинг 4 дақиқасида "Севинч" футзалчиси Малика Бурхонова рақиб футзалчисига қўпол ўйнагани сабаб бир вақтнинг ўзида икки марта сариқ карточка кўрсатилди ва майдондан четлатилди. Кейин ҳам "Севинч" фаолликни туширмади ва яна голлар уришда давом этди. Ўйин якунигача Қаршиликлар яна 3 та гол уришди ва ўз тарихларида 11-марта Ўзбекистон кубоги совриндорига айланишди.

Учрашувдан сўнг тақдирлаш маросими ўтказилди. Чемпион жамоа "Севинч" клубига бош соврин кубок ҳамда ҳар икки жамоа футзалчиларига эсдалик учун совғалар топширилди.


ФИНАЛ
"Севинч" - "Сўғдиёна-W" 11:1

Голлар:
Aзиза Норбоева 4' (автогол) 1:0. Нилуфар Қудратова 6' 2:0. Шоира Қултураева 7' 3:0. Мафтуна Шоимова 9' 4:0. Мафтуна Шоимова 14' 5:0. Шоира Қултураева 15' 6:0. Нилуфар Қудратова 17' 7:0. Дадабоева Холида 17' 7:1. Мафтуна Шоимова 20' 8:1. Нилуфар Қудратова 28' 9:1. Мафтуна Шойимова 32' 10:1. Мафтуна Шойимова 34' 11:1.

ТАРКИБЛАР:
"Севинч”:

Биринчи бешталик: 16. Мафтуна Жонимқулова, 9. Мафтуна Шойимова (с), 14. Гулзода Амирова, 37. Малика Бурхонова, 77. Нилуфар Қудратова.
Захира: 1.Лайло Тиловова, 8. Лайло Шодиева, 15. Шоира Қултураева, 25. Диёра Эркинова, 27. Шодия Тошева.

"Сўғдиёна W":
Биринчи бешталик:
22.Нозима Ҳасанова, 3.Уғилой Қучқарова, 10.Азиза Норбоева, 17.Танзиля Зарбиева (с), 25.Эзоза Шарипова.
Захира: 4.Насиба Хожиева, 5.Нафиса Набиқулова, 11.Шаҳзодв Жамолова, 12.Зарина Маматкаримова, 13.Юлдуз Шодиева, 19.Лианна Нарбекова, 20.Сабина Аманова, 21.Холида Дадабоева, 23.Диёрахон Хабибуллаева, 27.Динора Пайзиқулова, 99.Шахзода Файзуллаева.


Оғабек Самисов



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика