Latest news

09:01Кунья "Арсенал" таслим этилганидан сўнг: "Айнан шундай ўйинлар учун “Манчестер Юнайтед”га келганман"  0 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  0 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  4 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  32 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  15 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  21 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  98 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  11 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4

Аёллар футзали. Бугун Ўзбекистон кубоги старт олади News

Аёллар футзали. Бугун Ўзбекистон кубоги старт олади

Бугун, 2 мартдан бошлаб Аёллар ўртасида Жиззах шаҳрида Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бошланади.

XIV бор ўтказилаётган ушбу мусобақада тарихда илк бор 16 та жамоа иштирок этади. Жамоалар орасидан 12 таси Суперлига жамоалари бўлса, қолган 4 таси қуйи лига вакиллари. Бўлажак турнирга кеча Жиззах шаҳрининг “Караван” меҳмонхонасида қуръа ташлаш маросими бўиб ўтди. Қуръа ташлаш маросимидан сўнг ПФЛ футзал, аёллар ва соҳил футболи бўлими бош мутахасиси Ойбек Юнусовдан мусобақа тарихи, формати ҳақида сўрадик.

МУСОБАҚА ТАРИХИ

Ушбу мусобақа 2006йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Бўлажак турнир XIV маротаба ташкил этилмоқда. Аввалги мавсумларда баъзан турнир ўтказилмаган вақтлар ҳам бўлган. Илк бора 16 та жамоа иштирок этмоқда. Тарихда хатто 3 та жамоа иштирок этган мусобақалар ҳам бўлган экан. Бу турнирда 12 маротаба “Севинч” жамоаси ва бир марта “Зарафшон” жамоалари ғолибликни қўлга киритишган.


МУСОБАҚА ТАҚВИМИ

Мусобақада 16 та жамоа қуръа орқали бўлинди. Яъни ушбу турнир нимчорак, чорак, ярим финал ва финал тарзида бўлиб ўтади. Нимчокар финал баҳслари 2-3-март кунлари бўлиб ўтади. Баҳслар Тошкент вақти билан 09:30, 11:30, 15:00, 17:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган. Нимчорак финалда ғолибликни қўлга киритганлар 4 март санасида чорак финал баҳсларида майдонга тушишади. Ярим финал ўйинлари 5 март куни соат 10:00 ва 12:00 да бўлиб ўтса, сўнгги, ҳал қилувчи финал ўйини 6 март, соат 10:00 да ўтказилади.

Қуйида нимчорак финал баҳслари ва бошланиш вақтлари кўрсатилган:

02.03.2020

09:30 “Бунёдкор-W” – “Севинч”
11:30 “Металлург- W” – “Қўқон-1912-W”
15:00 “Пахтакор- W” – “Қизилқум-гули”
17:00 “Бахмал” (Жиззах) – “Машъал-W”

03.03.2020
09:30 “Бухоро-W” – “АГМК-W”
11:30 “Сурхон-W” – “Андижанка”
15:00 “Сўғдиёна-W” – “Навбаҳор-W”
17:00 “Локомотив-W” – “АГМК 2-W”

Айрим сабабларга кўра “Севинч-2” жамоаси мусобақада қатнаша олмайди ва унинг ўрнига Жиззахнинг “Бахмал” жамоаси иштирок этмоқда.


Оғабек Самисов тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика