Latest news

23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  0 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  2 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  60 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  11 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  1 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  9 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  34 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  9

Аёллар футболи. XXI Ўзбекистон чемпионати иккинчи давраси бошланди News

Аёллар футболи. XXI Ўзбекистон чемпионати иккинчи давраси бошланди

Аёллар футболининг жорий XXI чемпионати старт олди. 12-тур доирасида ҳозирча иккита учрашув бўлиб ўтди.

“Севинч” жамоасининг кўп ўйинчилари турли терма жамоаларга таклиф этилгани учун иккинчи давра учрашувларига  26 сентябрь куни киришади.

“Севинч -2″ жамоаси эса, 7 август куни XIV Ўзбекистон Кубоги дастлабки босқич учрашувини бошлайди шу куни Қарши шаҳри “Спутник” қўрғонида жойлашган “Насаф” ўринбосарлари футбол майдонида Навоий шаҳрининг “Гули” жамоасини қабул қилади. Учрашув кеч соат 18:00да бошланади. Жавоб учрашув эса 8 август кунига белгиланган, бу учрашув “Геолог” стадионида эрталаб 8:00да бошланиши режалаштирилган. Бу вақт ҳали ўзгариши ҳам мумкин.

“Севинч” жамоаси XIV Ўзбекистон Кубоги дастлабки босқич учрашувини 26-27 август кунлари Қаршида ўтказади, жамоамизнинг дастлабки рақиби Хоразм вилоятининг “Тўмарис” жамоаси бўлади.

Қуйида XXI Ўзбекистон чемпионатининг 12-доирасида бўлиб ўтган икки учрашув натижалари билан танишинг:

XXI Ўзбекистон чемпионати 12-тур. 03.08.2015 й.

“Тўмарис” (Хоразм) – “Гули” (Навоий) 1:3

04.08.2015 й.

“Бухоро W” (Бухоро) – “Шўртан Lady” (Ғузор) 2:1

XIV Ўзбекистон Кубогининг бўлиб ўтган дастлабки босқич учрашувлари натижалари:

02.08.2015 й.

“Навбаҳор лочинлари” (Наманган) – “Нефтчи W” (Фарғона) 1:4

04.08.2015 й.

“Нефтчи W” (Фарғона) – “Навбаҳор лочинлари” (Наманган) 5:0

Бугун  5 август куни шунингдек чемпионатнинг 12-доирасидаги яна бир учрашув бўлиб ўтади, бунда Бекободнинг “Металлург W” жамоаси ўз майдонида Олмалиқ шаҳрининг “Олмалиқ W” жамоасини қабул қилади.

“Севинч” жамоаси XXI Ўзбекистон чемпионати 12-тур учрашувини 26 сентябрь куни ўз майдонида Муборакнинг “Машаъл W” жамоасига қарши ўтказади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика