Latest news

16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  2 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  5 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  52

Аёллар футболи. U-19 ва U-16 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди News

Аёллар футболи. U-19 ва U-16 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди

Кеча Куала-Лумпур шаҳрида кейинги йил бўлиб ўтадиган иккита ёш тоифасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди.

2017 йилги U-16 Осиё чемпионатига КХДР, Япония, Хитой ва Таиланд терма жамоалари йўлланмани нақд қилиб бўлишган. Улар саралашда иштирок этишмайди. Фақат Таиланд ўз истагига кўра саралаш босқичида қатнашишга қарор қилди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "D" гуруҳида Австралия, Вьетнам, Гонгконг, Фаластин ва Ироқ билан куч синашадиган бўлди. Ушбу гуруҳ баҳслари Вьетнам давлатида бўлиб ўтади.

"A" гуруҳи: Таиланд, Мьянма, Иордания, Гуам, Лаос, Покистон
"B" гуруҳи: Жанубий Корея, Ҳиндистон, Филиппин, Малайзия, Шимолий Мариан ороллари, Ливан
"C" гуруҳи: Эрон, Хитой Тайпеи, Бангладеш, БАА, Қирғизистон, Сингапур
"D" гуруҳи: Ўзбекистон, Австралия, Вьетнам, Гонгконг, Фаластин, Ироқ

Ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар Осиё чемпионатига йўлланма олишади. Саралаш ўйинлари 27 августдан 4 сентябрга қадар бўлиб ўтади.



2017 йилги U-19 Осиё чемпионатига Хитой, Япония, КХДР ва Жанубий Корея терма жамоалари муддатдан аввал йўлланма олиб бўлишган.

Қуръага кўра Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Хитой Тайпеи, Гонгконг, Тожикистон ва Покистон билан ўйнайдиган бўлди. Бу гуруҳ баҳслари Тожикистон мамлакатида бўлиб ўтади.

"A" гуруҳи: Австралия, Иордания, Ливан, Сингапур, Шимолий Мариана ороллари
"B" гуруҳи: Ўзбекистон, Хитой Тайпеи, Гонгконг, Тожикистон, Покистон
"C" гуруҳи: Таиланд, Мьянма, Фаластин, Қирғизистон
"D" гуруҳи: Эрон, Вьетнам, Ҳиндистон, Филиппин

Ҳар бир гуруҳда дастлабки поғонани эгаллаган жами 4 жамоа Осиё чемпионатига йўл олади. Саралаш баҳслари 29 октябрдан 6 ноябрга қадар ўтказилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика