Latest news

03:15Европа лигаси. МЮдан илк ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9

Аёллар футболи. “Севинч” 8-турда “Тўмарис” дарвозасига жавобсиз ўнта гол киритди News

Аёллар футболи. “Севинч” 8-турда “Тўмарис” дарвозасига жавобсиз ўнта гол киритди

Бугун Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида жорий мавсумнинг пешқадами ва аутсайдери ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда кутилганидек дастлабки дақиқаларданоқ устунликни жамоамиз ўйинчилари ўз қўлларига олишди. Аммо уларга тезкор гол киритиш насиб этмади. Меҳмонлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур бўлишди.

Орадаги ҳисоб жамоамиз томонидан учрашувнинг 15-дақиқасида очилди. Гол муаллифи жамоамиз сардори ва тўпурари Зебо Жўраева бўлди, у жамоадошлар ошириб берган тўпни боши билан дарвозани аниқ нишонга олди – 1:0.

Учрашувдаги иккинчи голга энди Зебо Жўраева асисентлик қилди. Зебо Жўраева ўзига ошириб берилган тўпни чап қанотдан олдинга ўтиб бораётган Нилуфар Қудратовага ўзатди, ёш ҳужумчимиз дарвозани аниқ нишонга олишда адашмади- 2:0.

Яна бир ҳужумда ўнг қанотда бораётган Зумрат Назаровани жамоадошлари тўп билан таъминлашди, Зумрат чамаси 20 метрлардан дарвозага зарба берди ва жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди – 3:0.

Тўртинчи голни жамоамиз ярим ҳимоячиси Камола Рисқиева киритди, у майдон марказидан бошланган ҳужумда ташаббусни ўз қўлига олиб, бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтди ва жарима майдончаси яқинида “Тўмарис” дарвозасига кучли зарба берди, тўп аввал дарвоза тўсинига тегиб, кейин тўрдан жой олди -4:0.

Ушбу голдан сўнг учрашув ҳаками об-ҳаво иссиқ бўлгани учун ўйинчиларга бир дақиқалик дам олишга рухсат берди, ўйинчилар чанқоғини босиб олишди.

Учрашувдаги бешинчи голни яна жамоамиз тўпурари Зебо Жўраева киритди. Унга ўнг қанот ярим ҳимоячимиз Маҳлиё Сарикова асисентлик қилди. Дарвоза яқинида турган Зебо Жўраева ўзига оширилиб берилган тўпни қийинчиликсиз дарвозага тўғрилаб қўйди холос -5:0.

Биринчи бўлим қолган дақиқаларида дарвозалар ишғол этилмади. Жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтган бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, биринчи бўлим  давомида “Тўмарис” жамоаси майдон эгаларининг дарвозаси олдида бирон марта ҳам хавфли вазиятни вужудга келтира олишмади.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз рақиб дарвозасига яна бешта гол киритишди. Меҳмонлар эса асосан ҳимояланишди, улар энди майдон маркази яқинида сунъий равишда ўйиндан ташқари ҳолатни вужудга келтириш пайида бўлишди. Аммо бу вазиятда тажрибали футболчи қизларимизнинг маҳорати ўз сўзини айтди, улар қолган голларни деярли ҳаммасини рақибнинг ҳимоядаги хатосидан унумли фойдаланган ҳолатларда киритишди.

Иккинчи бўлимдаги голлар шоусини яна Зебо Жўраева бошлаб берган бўлса, учрашувдаги сўнгги 10-голни уриш бугун майдонга ҳужумчи сифатида тушган тажрибали ўйинчимиз Ольга Кахаровага насиб этди.  Ушбу гол Ольга Кахарованинг мавсумда урган илк голи сифатида қайд этиладиган бўлди.

Бугун жамоамиз тўпурари Зебо Жўраева покер, Нилуфар Қудратова дубл қайд этишди. Шундай қилиб, жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтган ўйинда жамоамиз “Тўмарис” дарвозасига жавобсиз ўнта гол киритиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Умумий хулоса сифатида шуни айтиш керакки, “Тўмарис” жамоаси ушбу учрашувда жамоамиз етарли даражада қаршилик кўрсата олишмади. Жамоа асосан ёш футболчи қизлардан ташкил топгани боис уларда ҳали тажриба ҳам техник маҳорат ҳам етарли маромда эмаслиги аён бўлди. Жамоанинг ўйини ва ўйинчиларнинг маҳоратини ошириш бўйича мураббийлар ҳали жуда кўп иш қилишлари керакликлиги кўриниб турди.

“Севинч” жамоаси навбатдаги турда Навоий шаҳрининг “Гули” жамоасини қабул қилади. Учрашув 19 июнь куни “Геолог” стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоамиз тўплаган очколари 24тага етди ва турнир жадвалида ҳамон пешқадам бўлиб турибди.

XXI Ўзбекистон чемпионати, 8-тур. 16.06.2015.

“Севинч” (Қарши) – “Тўмарис” (Янгибозор) 10:0 (5:0)

Бош ҳакам: Жасур Қудратов (Самарқанд)

Қанот ҳакамлари: Сухроб Сатторов (Шахрисабз), Дилфуза Рўзиева (Қарши).

Заҳира ҳаками: Маржона Рахматқулова (Шахрисабз).

Назоратчи ҳакам: Константин Смирнов (Қарши).

ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.

Голлар: Зебо Жўраева, 15-1:0, 32-5:0, 57-6:0, 74-9:0,  Нилуфар Қудратова,18-2:0, 61-7:0, Зумрат Назарова, 25-3:0,  Камола Рисқиева, 25-4:0,  Феруза Турдибоева, 64-8:0,  Ольга Кахарова, 83-10:0.

“Севинч”: 16. Матлуба Абдирасулова, 11. Шахзода Жамолова, 25. Зумрат Назарова, 18. Камола Рисқиева (6. Фаёза Самандарова 58), 4. Саида Хандамова, 9. Маҳлиё Сарикова (7.Мафтуна Шойимова 51), 17. Танзила Зарбиева, 19. Мария Моисеева (2. Шохида Тожиддинова 57), 77. Феруза Турдибоева, 23.Нилуфар Қудратова (3.Ольга Кахарова 64), 10. Зебо Жўраева (с).

Захира: 12. Лайло Тилавова,  5.Маҳлиё Юсупова.

“Тўмарис”: 6.Райҳон Бекберганова, 4.Гулёр Турсунбоева, 5.Сабоҳат Эркинова, 3.Моҳинур Қўзиева (19.Зуҳра Отабекова 84), 7.Дилноза Бектемирова, 9.Гулмира Тожибоева (с)( 1.Жумагулбону Бекберганова 56), 10.Гулнора Аъзамова, 11.Барчиной Эшмуродова, 17.Дилноза Утамова (2.Мухлиса Қодирберганова 69), 20.Насиба Турсунова, 21.Шахзода Эрматова.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика