Latest news

16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  0 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  123 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  7 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  13 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1

Аёллар футболи. III Ўзбекистон суперкубоги. Превью News

Аёллар футболи. III Ўзбекистон суперкубоги. Превью

Эртага, 17 апрель душанба куни ЖАР стадионида III Ўзбекистон Суперкубоги баҳси бўлиб ўтади.

Унда ўтган мавсумнинг чемпиони ва кубок соҳиби – Қаршининг “Севинч” жамоаси, 2016 йилги мавсумда кумуш медалларни қўлга киритган Бекободнинг “Металлург W” жамоаси билан куч синашади.

Ўзбекистон Суперкубоги тарихидан

Ўзбекистон Суперкубоги шу пайтгача икки марта ўтказилган. Биринчи суперкубокни “Севинч” жамоаси қўлга киритган. Иккинчи суперкубок соҳиби эса “Металлург W” жамоаси ҳисобланади.

Аёллар ўртасидаги футбол бўйича олий лига мусобақасида суперкубок баҳси илк марта 2015 йили ўтказилган. Дастлабки суперкубок икки учрашувдан иборат бўлган. Унда кубок соҳиби  “Металлург W” ва мамлакат чемпиони “Севинч” жамоалари ўзаро куч синашган. 2015 йили 16 апрелда, Бекободда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда жамоамиз бекободлик қизларни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлишса, 23 апрел Қаршида бўлиб ўтган жавоб учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ҳар иккала учрашув натижасига биноан “Севинч” ғолиб бўлган ва I Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланган.

II Ўзбекистон Суперкубок баҳси бир учрашувдан иборат бўлган. Бу учрашув ўтган йили 26 апрел куни Тошкентдаги “ЖАР” стадионида бўлиб ўтган. Бу суперкубок баҳсида “Севинч” кичик 1:0 ҳисобида “Металлург W” жамоасига имкониятни бой берган.

Демак, мамлакатимизда аёллар ўртасидаги футбол бўйича суперкубокни “Севинч” ва “Металлург W” жамоалари бир мартадан қўлга киритишган.

Бўлажак баҳс ҳақида

Ҳозирги пайтда мамлакатимиз аёллар футболида “Севинч” ва “Металлург W” жамоалари асосий совринлар учун, асосий рақобатчилар ҳисобланишади. Бу жамолар энди учинчи марта суперкубок учун ўзаро куч синашишади.

“Севинч” бу учрашувда номинал майдон эгаси ҳисобланади.

Ушбу учрашувни иккинчи марта мамлакатимизни энг яхши ҳакамларидан бири бўлган Эдита Миробидова бошқаради. Унга мамлакатимизда ва халқаро учрашувларда ишлаётган, тажрибали ҳакамларимиз ёрдам беришади. Энг қизиғи ўтган йилги суперкубок баҳсини ҳам мана шу ҳакамлар гуруҳи бошқаришган.

III Ўзбекистон Суперкубоги
“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод)
17.04.2017. “ЖАР” стадиони. Соат 14:00да
Бош ҳакам:
Эдита Миробидова (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Зилола Раҳматова (Қарши)
Захира ҳаками: Анна Сидорова (Тошкент)
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент)
ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.

Суперкубокка оид фактлар

Ўзбекистон Суперкубоги баҳсларида 1-гол муаллифи жамоамиз ўйинчиси Саида Хандамова ҳисобланади. Ушбу футболчимиз I Ўзбекистон Суперкубоги учрашувининг 23-дақиқасида гол киритган эди.

Суперкубок баҳсларида гол урган футболчилар
Саида Хандамова – “Севинч” – 1
Камола Рискиева – “Севинч” – 1
Мария Моисеева – “Севинч” – 1
Зебо Жўраева – “Севинч” – 1
Моҳигул Икромова – “Металлург W” – 1
Дилдора Нозимова – “Металлург W” – 1

Кўриб турганингиздек, ўзаро суперкубок учрашувларида энг кўп голларни жамоамиз футболчилари киритишган. Тўплар нисбати 4:2ни ташкил этмоқда.

Бунгача “Севинч” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Зумрат Назарова, Маҳлиё Сарикова, Феруза Турдибоевалар айни пайтда “Металлург W” жамоаси ўйинчилари ҳисобланишади. Улар эртага ўзларининг собиқ жамоасига қарши майдонга тушишлари мумкин. Айни пайт “Севинч” аъзоси бўлган Шодия Тошева биринчи суперкубок баҳсида бекободликлар жамоаси сафида майдонга тушган.



Ўзбекистон Суперкубоги баҳсларидаги натижалар

Ўзбекистон Суперкубоги. Дастлабки учрашув
“Металлург W” (Бекобод) – “Севинч” (Қарши) 0:3
16.04.2016. Бекобод шаҳри. “Металлург” стадиони. 17:00
Голлар:
Саида Хандамова, 23-0:1, Камола Рисқиева, 61-0:2, Мария Моисеева, 70-0:3,
Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент)

Ўзбекистон Суперкубоги жавоб учрашуви
“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 1:1
23.04.2015. Қарши ш.”Геолог” стадиони. 17:00
Голлар
: Зебо Жўраева 20 – 1:0 – Мохигул Икромова 22  – 1:1
Бош ҳакам: Анна Сидорова  (ФИФА рефериси, Тошкент ш.)

II Ўзбекистон Суперкубоги
“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 0:1 (0:0)
26.04.2016 й.Тошкент ш. “ЖАР” стадиони. Соат 15:00да
Гол:
Дилдора Нозимов, 48’-0:1.
Бош ҳакам: Эдита Миробидова (Тошкент)
 
Ушбу жамоалар ўртасидаги ҳар бир учрашув курашларга бой ва муросасиз тарзда кечган. Эртага ҳам ана шундай қизиқарли учрашув бўлишига шубҳа йўқ.

Барча футбол ишқибозларини ана шу қизиқарли учрашувга таклиф этиб қоламиз.

«Севинч» ПФК матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика