Latest news

15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  1 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  5 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  21 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6

Аёллар футболи. Баҳром Норсафаров: “Олий лигамиздаги энг кучли футболчиларни саралаб олдик” News

Аёллар футболи. Баҳром Норсафаров: “Олий лигамиздаги энг кучли футболчиларни саралаб олдик”

Хабарингиз бор, 17-23 сентябрь кунлари Тошкентда қизлар ўртасида Осиё чемпионати саралаш босқич беллашувлари бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида Жанубий Корея ва Мўғулистонга қарши тўп тепади. Саралаш босқич ўйинлари олдидан терма жамоа бош мураббийи Баҳром Норсафаров билан суҳбатлашдик.

Мусобақага тайёргарлик борасида

“Тайёргарлигимиз бир маромда кечди. Декабрдан шу вақтга қадар 4та ўқув-йиғин машғулотларини ўтказдик. Туркия ва Беларусияда ҳам ўқув-йиғин машғулотларини ўтадик. Йиғинлар давомида синовга чақирилган футболчиларимизни кўздан кечирдик. Умуман олганда ЎФА томонидан бизга жуда яхши шароитлар яратиб берилди. Камчиликлар деряли бўлгани йўқ. Ўзимиз истаган терма жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Мени ўйлантирган жиҳат, футболчиларимизнинг соғлиқлари юзага келган муаммолар бўлди. Кўплари жароҳат олди. Айримлари кичик жароҳати билан ўйнади. Шу жиҳат мени бироз ташвишлантирди.

Гуруҳ босқичидаги рақиблари тўғрисида

“Гуруҳдошларимиз борасида нималарни айтишим мумкин? Жанубий Кореянинг имкониятларини ҳамма яхши билади. Ушбу терма жамоа иштирокидаги ўйинларни кўриб чиқдик, таркибдаги ўйинчилари борасида маълумотларга эга бўлдик. Баъзиларини аввалдан яхши таниймиз. Мўғулистон бўйича бироз маълумотларимиз кам. Улар иштирок этган ўйинлар видеоларини кўриб чиқиб, ютуқ ва камчилик томонларини ўрганмоқдамиз. Қисқаси, гуруҳдошларимиз орасида кучсиз рақибнинг ўзи йўқ.




Танлаб олинган таркиб хусусида

“Бугунги кунда Олий лигамизда тўп сураётган энг кучли футболчилардан иборат таркибни сараладик. Йиғинлар давомида 50 нафар қизларимизни кўрикдан ўтказдик. Ўтказилган ўртоқлик беллашувларида имкониятларини чамалаб олдик. Таркибни танлаш вақтида қизларимизнинг жисмоний ҳолати, руҳиятига катта эътибор бердик. Нигерия ва Беларусия билан кечган ўртоқлик ўйинларини кузата туриб, шуни билдимки, бизнинг аёл футболчиларимизга бироз мотивациия ёки қўллаб-қувватлаш берилса, уларнинг имкониятлари бошқаларникидан асло кам эмас. Ўйлайманки, танлаб олинган футболчиларимиз билан олдимизга қўйилган вазифани уддалай оламиз.

Шу ўринда бир ҳолатга эътиборингизни қаратсам. Бизнинг Аёллар Олий лигамизда 10та жамоа иштирок этади. Яқинда U-16 мусобақаси бошланди ва унда 21та жамоа тўп тепади. Гуруҳдаги рақибимиз Жанубий Кореянинг ҳар бир тоифадаги лигасида 25тадан жамоалар бор. Уларда таркиб танлашда имкониятлар кенг. Бизда эса бундай имкониятлар кенг эмас. Шунга қарамай, мен ишонаманки, қизларимиз билан қўйилган вазифани бажара оламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика