Latest news

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  9 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  13 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  249 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман" News

Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"

Про-лиганинг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Жайхун" бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин бўлишини билардик ва шунга яраша яхши тайёргарлик кўргандик. Таркибимиз ёш, Про-лигани энди кўраётган, биринчи марта сафар ўйинларига чиққан йигитлар. Улар бирданига "Локомотив" билан ўйнашмоқда. Йигитлар ёш, улар билан фахрланаман. Бугунги ўйинда асосий эътиборни стандартларга қаратдик. "Локомотив" ҳам стандартларга таянди, чунки уларнинг ҳужумида бўйи узун футболчилар кўп. Шунга қарамасдан стандартлардан голлар қўйиб юбордик. Футболчиларимга тажриба етишмаяпти. Биринчи ва иккинчи голларимизни ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Буни кулгили голлар деса ҳам бўлади. Ишлашда давом этамиз, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Икки кундан кейин бизни кубокда "Хоразм"га қарши ўйин кутиб турибди, айнан шу ("Дўстлик" стадиони) стадионда. Кейинчалик "ФарДУ" билан ўйнаймиз. 3та ўйин учун сафарга чиққанмиз.

- Мавсум бошланмасидан олдин "Локомотив"ни барча мухлислар Суперлигага чиқиб бўлди деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда мураббий сифатида нима дея оласиз?

- Йўқ. Мен ундай демаган бўлардим. Майдон текис, тўп юмалоқ дейишади. Эндигина 3-тур якунланди. Олдимизда ҳали 17та ўйин бор. Шу вақт давомида "Локомотив" 2 марта Нукусга боради, бизнинг майдонимизда икки марта ўйнайди. Улар ҳам ҳали сафар ўйинларида ўйнашади. Икки марта ўз майдонида ўйнаб, бир марта Фарғонага сафар уюштирди. Ҳали "Локомотив" анча қийналади деб ўйлайман. Бизнинг биринчи жамоамиз "Арал" ҳам ўйинларга яхши тайёргарлик кўрмоқда. "Локомотив"ни чиқиб бўлди деб олдиндан айта олмайман. Бу жамоага омад тилайман ва бу жамоа Суперлигага қайтса, фақатгина хурсанд бўламан.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика