Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  0 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  1 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

ЕЧЛ. "Аякс" - "Тоттенхэм" 2:3. Финалда АПЛ дербиси News

ЕЧЛ. "Аякс" - "Тоттенхэм" 2:3. Финалда АПЛ дербиси

ЕЧЛнинг иккинчи ярим финали бўлиб ўтмоқда.

"Аякс" - "Тоттенхэм" 2:3

Гол: Де Лигт (5, 1:0), Зийеч (36, 2:0), Моура (55, 2:1), Моура (59, 2:2), Моура (90+5, 2:3).

"Аякс": Онана, Де Лигт, Ван Де Бик (Магальян, 90), Долберг (Синкгравен, 67), Тадич, Мазруи, Блинд, Шоне (Велтман, 61), Де Йонг, Зийеч, Тальяфико.

"Тоттенхэм": Льорис, Трипьер (Ламела, 81), Алдервейрлд, Вертонген, Роуз (Девис, 82), Ваняма (Льоренте, 46), Сиссоко, Эриксен, Деле, Лукас, Сон.

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДДДДДИИИИИИИИ!!! КАМБЭЭКККК!!! Даҳшатли ўйин. Икки тун даҳшатли ўтди. Ҳеч ким кутмаган натижалар бўлди. Уйқудан қолдик, бироқ уйқу ҳеч нима эмас. Ухлаб бўлмайди бунақа ўйинлардан кейин. Икки жамоага ҳам раҳмат. Улар бизни ухлатишга қўйишмади. "Аякс"нинг эртаги эса шу ерда якунланди. Жинни бўлиб қолиш ҳеч гап эмас.... Кутиб олинг, АПЛ футбол тахтини эгалламоқда.

90+5. ГОООООООООООЛЛЛ!!! МОУРАААААА!! КАМБЭЭЭЭЭККККК!!!! 

90+4. Бурчак зарбаси. Льорис ҳам рақиб дарвозаси олдига етиб борди.

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Аякс" таркибида сўнгги ўзгариш. Учинчи футболчи ҳам ҳимоячи... Ван де Бик ўрнига Магальян.

87. ЗАРБАААААА!!! Бурчакдан узатилган тўпга Сон зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Қайтган тўпга яна зарба берилди. Бу вазиятда ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. ДАХШАТТТ!!!! Камбэкка бир қадам қолганди.

86. Ўйин анчагина жонланган. "Тоттенхэм" ҳужумга ўтди. Соннинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

82. Ўзгариш. Роуз ўрнига Девис.

81. "Тоттенхэм" таркибида ўзгариш. Трипьер ўрнига Ламела майдонга тушди.

79. Зийечнинг зарбасиии!!! Устун ўйинни ва иштиёқни қайтарди.

77. Рақибга қарши фол ишлатгани учун Зийеч ҳам огоҳлантирилди. Даҳшат ўйин бўляпти ўзиям. "Тоттенхэм" ҳужум қилмоқда тўхтамай.

76. Роуз огоҳлантирилди.

74. ЗАРБААА!!! Бурчакдан узатилган тўпга Трипьер боши билан зарба берди. Бироз ноаниқ.

71. Тадичнинг тўп узатишидан кейин Синкгравен дарвозага зарба бериши мумкин эди. Трипьер тўпни қайтарди. Бурчакдан узатилган тўп кейинчалик дарвоза томон узатилди. Льорис тўпни уриб юборди. Хавфли, жуда хавфли вазиятлар!!!

67. Ўзгариш. Долберг ўрнига Синкгравен майдонга тушди.

66. Сон рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам у симуляция ишлатди деб ҳисоблади.

64. ЗАРБАААА!! Моуранинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

64. ЗАРБААААА!!! Тадичнинг қанотдан узатган пасидан кейин Зийеч ўз зарбаси билан ҳисобни ўз томонига оғдириши мумкин эди.

63. Блинднинг зарбаси ноаниқ кетди.

61. Шоне ўрнига Велтман майдонга тушди.

59. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Моура дастлабки вазиятдан унумли фойдалана олмаганди. Кейинчалик қайтган тўпни у дарвозага йўллади.


55. ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Моура бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди.

53. ЗАРБАААААА!!! Эриксеннинг яқин масофадан берган зарбасини Онана қайтарди.

50. Зерикарли бошланган бўлимда "Тоттенхэм" бурчак зарбасига эга бўлганди. Аммо "шпорлар" бундан фойдалана олишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Иккинчи бўлим старти аввалида "шпорлар" таркибида ўзгариш. Ваньяма ўрнига Льоренте майдонга тушди.

45. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

44. Ваняма рақибини йиқитди. Хавфли жарима зарбаси. Бироқ "Аякс" бундан фойдалана олмади.

39. "Тоттенхэм" ҳужумда Қанотдан узатилган тўпга ҳеч ким зарба бера олмади.

36. ГООООООООООООООЛЛЛ!!! "Тоттенхэм" ҳимояси деярли парчаланди. Зийеч ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни ўзгартирди.


30. ЗАРБАААААА!!! Тадич рақибини алдаб ўтган ҳолда ўткир бурчакдан зарба берди. Тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

27. Соннинг қанотдан узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборди. "Тоттенхэм" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Моура тепган тўп ноаниқ кетди.

24. Эриксеннинг зарбасини Онана ушлаб олди.

23. ЗАРБААААА!!! Аллининг зарбасини Онана ушлаб олди.

22. Соннинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

20. Сиссоко яна бир бор айнан Тальяфикога қарши фол ишлатди. Жарима зарбаси.

16. Тальяфикога қарши жуда қўпол ўйнагани учун Сиссоко огоҳлантирилди.

10. Аллининг зарбаси ноаниқ кетди.

6. ЗАРБАААА!!! Аллининг зарбаси устунга тегиб қайтди.

5. ГООООООООООЛЛЛ!!! Бурчакдан оширилган тўпга Де Лигт боши билан зарба бериб, ҳисобни очди. Қайд этиш керак, ҳимоячи "Аякс"нинг ЕЧЛдаги 150-голини киритди.


4. ЗАРБАААААА!!! Ван Де Бикнинг зарбаси Трипьерга тегиб, рикошкет ҳосил қилган бўлса-да, Льорис хавфни бартараф этди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Томонлар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Rating: +75   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика