Latest news

15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  5 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  1 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  18 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  9 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  3

Ахрол Иноятовнинг 70 ёшлик юбилейи муносабати билан тадбир ўтказилди News

Ахрол Иноятовнинг 70 ёшлик юбилейи муносабати билан тадбир ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислар залида ўзбек футболи фахрийси, Ўзбекистондаги футбол мусобақаларида келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича Экспертлар Қўмитаси раиси — Ахрол Иноятовнинг 70 ёшга тўлгани муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Ахрол Иноятовни 70 ёшлик юбилейи билан табриклаш мақсадида ушбу тадбирга Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов, ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Рахматуллаев, ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магометов, ЎФФ қошидаги футбол фахрийлари кенгаши раиси Наримон Жалолов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, миллий терма жамоа футболчилари, Олий Лига клублари бош мураббийлари ва ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган бошқа кўплаб инсонлар қатнашди.

ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Ахрол Иноятовни таваллуд айёми билан муборакбод этиб, унга узоқ умр, саломатлик тилади ва эсдалик совғаларини топширди. Шундан сўнг табриклаш учун “Пахтакор” бош мураббийи Самвел Бабаян, “Нефтчи” клуби собиқ бош мураббийи, ҳозирда “Бунёдкор”да фаолият олиб бораётган Юрий Саркисян, “Нефтчи” вакиллари - Тохир Копадзе, Мурод Исмоилов, “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лучшан, “Олмалиқ” бош мураббийи Игор Шквирин, шунингдек, “Локомотив”, “Насаф” ва бошқа клублар вакиллари ҳам сўзга чиқиб, ўз эсдалик совғаларини топширишди.

Тадбирда иштирок этган миллий терма жамоа футболчилари ва мураббийлар штабига эса Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида мувафақиятли иштирок этиб, ўзбек халқини хурсанд қилишларида омадлар тиланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика