Latest news

09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  8 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  0 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  7 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4

Ахбор Имомхўжаевни андижонлик энг машҳур сухандон қутлайди News

Ахбор Имомхўжаевни андижонлик энг машҳур сухандон қутлайди

“Андижон” жамоасининг уй учрашувларида узоқ йиллар давомида ажойиб тарзда сухандонлик қилган Раббано Камолович Раҳмоновни жуда кўпчилик яхши эслайди.

Ўзининг ширали овози билан ўз вақтида барчани ром этган 76 ёшли Раббано ота бугунги кунда Бухоро вилоятининг Олот туманида истиқомат қиладилар. Ўз мутахассислиги бўйича Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси унвонигача эришган Раббано Камолович бугун қутлуғ – 80 ёшини нишонлаётган устоз, таниқли шарҳловчи, жонкуяр журналист, республика тоифасидаги ҳакам Ахбор Рустамович Имомхўжаевга ўзининг самимий табригини йўллади.

Ҳурматли Ахборжон ака!
Дунёга ўзбек футболининг нуфузини оширишдаги буюк хизматларингиз ҳар қандай таҳсин, эъзоз ва эътирофларга лойиқлиги бутун ёрқин фаолиятингиз мобайнида намоён бўлган. Сиздек ўз Ватани ва халқига фидойи, камтар, бағрикенг, мехридарё инсон, миллионлар ўйини - футболдаги бетакрор, жарангдор овозли шарҳловчи ва ижодкор сифатида машҳурлигингизга ҳаммамиз ҳавас қиламиз.


Табрик шеъри
80 баҳорингиз муборак бўлсин,
Футболнинг машъали Ахборжон ака!
Уйингиз нурафшон нурларга тўлсин,
Аллоҳ умрингизга берсин барака!

Шарҳловчилар сафида мисли сардор,
Ҳакамлик бобида етакчи шунқор.
Адиблик санъати сиз учун шиор,
Миллатнинг фахрийси, ғурури, АХБОР!


Сизга ҳурмат ва эҳтиром ила,
дўстингиз ва шогирдингиз Раббано Камолович Раҳмонов.
Бухоро. 2016 йил 19 февраль

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика