Ахбор Имомхўжаев хотира турнири стартига 4 кун вақт қолди
29 jun 2023 15:18
News
Ахбор Имомхўжаев хотира турнири стартига 4 кун вақт қолди
Мусобақа 2 июль — Бутунжаҳон спорт журналистлари халқаро куни муносабати билан ўтказилади. 3 июль куни старт оладиган турнирда 8 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Фахрийлар йўналишида “Пахтакор” фахрийлари, “Тонг” фахрийлар жамоаси, фахрий журналистлардан ташкил топган “Журналист” жамоаси ҳамда ЎФА фахрийлар жамоаси ўзаро бир мартадан тўқнаш келади. Ёшлар йўналишида эса футбол шарҳловчиларидан иборат “Шарҳловчи” жамоаси, Championat.asia, Sports.uz жамоалари, шунингдек, Ахбор Имомхўжаевнинг фарзандлари ҳамда набираларидан ташкил топган “Сулола” жамоаси майдонга тушади.
6 июль куни ҳар бир йўналиш ғолиблари, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ўзаро ҳал қилувчи беллашувларда иштирок этади. Мусобақа “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтади.
Иштирокчилар ва ташриф буюрувчиларнинг иш соатлари, шунингдек, об-ҳаво шароитлари инобатга олиниб, беллашувлар кечки 19:30 дан бошлаб бўлиб ўтади. Мусобақага оид янгиликларни биз билан кузатиб боринг.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments