Latest news

18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  0 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  6 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  2 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  23

Ахбор Имомхўжаев издошлари ўртасида хотира турнири ўтказилади News

Ахбор Имомхўжаев издошлари ўртасида хотира турнири ўтказилади

Ўзбек спорти журналистикаси отахони, футболимиз шарҳловчилиги мактаби асосчиси Ахбор Имомхўжаев фоний дунёни тарк этганига бугун роппа-роса бир йил бўлди.

Биз бу инсонни нафақат ўзбек тилидаги унутилмас шарҳлари билан, балки футбол ҳакамлиги ва унинг ривожи йўлида амалга оширган ишлари билан ҳам яхши эслаймиз.

Эндиликда бу инсоннинг издошлари ўзаро ҳамкорликда футбол хотира турнирига асос солишни режалаштиришган. Сизга яхши маълумки, ҳар йили 2 июль санасида Бутунжаҳон спорт журналистлари куни нишонланади. Мана шу кунда Ахбор Имомхўжаев хотира турнирини ўтказиш таклифи унинг фарзандлари ҳамда набиралари томонидан илгари сурилди. 

Режага кўра, илк мусобақа 1-2 июль кунлари бўлиб ўтади. Унда Ахбор Имомхўжаев номи билан бевосита боғлиқ бўлган жамоалар иштирок этиши кўзда тутилган. Жумладан, “Пахтакор” фахрийлар жамоаси, “Тонг” фахрийлар жамоаси, собиқ ҳакам ҳамда назоратчиларни ўзида жамлаши кўзда тутилган “Рефери” фахрийлар жамоаси, фахрий спорт журналистларини ўзида жамлайдиган “Журналист” жамоаси. Шунингдек, футбол шарҳловчиларини ўзида жамлаган “Шарҳловчи” жамоаси, ўзбек футболи ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган “Sports.Uz” ҳамда “Championat.asia” жамоалари. Мусобақада Ахбор Имомхўжаевнинг фарзанд, набира ҳамда абираларидан иборат алоҳида жамоа ҳам қатнашади.

Ишонамизки, мазкур мусобақа анъанавий тарзда йўлга қўйилади. Ахбор Имомхўжаев каби инсонлар нафақат ҳаётлик даврида, балки ундан кейин ҳам ўз издошларини шу тариқа жипслаштириб туришига шубҳа йўқ.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика