Latest news

02:47Йўқ, бу амалга ошмади: ота-ўғил Янглар бир-бирига қарши ўйнамади  0 01:58Испания Суперкубоги финалида "Эл Класико" кўрамиз!  13 01:52Эксклюзив: "Манчестер Сити" "Ланс"га расмий таклиф билан чиқди, Ҳусановнинг нархи янада ошди  38 01:26Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди  6 01:00Расман: Амад Диалло шартномани узайтирди  1 00:35Улар яна бирга бўлишади: Каземиро Саудия томон йўл олмоқда  3 00:12Роналду фаолиятидаги 917-голини урган ўйинда "Ал Насср" иродали ғалаба қайд этди  4 23:58Англия Кубоги: "Эвертон" - "Питерборо" ўйинида ота ва ўғил бир-бирига қарши ўйнайдими?  1 23:27Расман: АПЛ клуби ўйин куни бош мураббийни истеъфога чиқарди  0 23:13"Бухоро" мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди  4 23:06Испания Суперкубоги. "Реал" - "Мальорка" баҳси асосий таркиблари маълум!  15 22:50"Барселона": Шкафлар сотилади  19 22:33"Астон Вилла" 150 йиллик юбилейига атаб либос тақдим қилди  0 22:09Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футзалда Хитойдан устун келди  2 21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  1

Аввалига Қатарда ЖЧни ёзда ўтказишни хоҳлашган эди. Бу учун ҳатто сунъий булутларни ҳам ишлаб чиқишган News

Аввалига Қатарда ЖЧни ёзда ўтказишни хоҳлашган эди. Бу учун ҳатто сунъий булутларни ҳам ишлаб чиқишган

Аммо, уни совутиш тизими билан алмаштиришди.

Қатардаги ЖЧ-2022 ҳали бошланмади, аммо ўзгача бўлишга улгурди: олдинги мусобақалар ёзда ўтказилганди, буниси эса куз ва қишда.

Сабаби оддий: ёзда мамлакат жуда ҳам иссиқ бўлади. Ўртача ҳарорат +40 даражада ва ҳатто +50да сақланиб туради. Албатта, бундай ҳавода ўйнаш имконсиз.


Дохада 2019 йилнинг сентябрида ўтказилган енгил атлетика бўйича ЖЧ


Қатар турнирни ёзда ўтказиш учун нимадир қилди-ми?


Маҳаллий олимлар сунъий булутлар ишлаб чиқишни хоҳлашганди. Биттасининг нархи – 500 минг доллар


Қатар 2010 йилнинг декабрида Жаҳон кубогини қўлга киритди, Илмий-технологик парк олимлари эса 2011 йилнинг мартидаёқ стадионлар ва машғулотлар базалари устида соя ҳосил қиладиган сунъий булутларни яратишга ваъда беришди. 

Қатар университети муҳандислик факултети раҳбари Сауд Абдул Гани лойиҳани тушунтирди: унинг сўзларига кўра, улар гелий билан тўлирилган улкан мато конвертини олиб ўтадиган енгил углевод конструкциясидан булутлар яратмоқчи бўлишган. Уларни қуёш энергияси орқали ишлайдиган тўртта двигател ёрдамида масофадан бошқармоқчи бўлишган.



Мана у қандай кўриниши керак эди.




Сауд Абдул Гани шундай битта булутнинг нархини 500 минг долларга баҳолаган.

Қатар шунингдек стадионларни кондиционер тизимлари билан жиҳозлашга ваъда берган, шу сабаб турнирни қишда ўтказиш масаласи кўриб ҳам чиқилмаган. ФИФАнинг ўша пайтдаги президенти Йозеф Блаттер: "2022 йилги ЖЧ вақтини ўзгартириш бўйича ҳар қандай ўзгаришлар Қатар футбол ассоциацияси ташаббуси амалга оширилиши ва ФИФАга тақдим этилиши керак. Ҳозирда тақвимни ўзгартириш бўйича аниқ режалар йўқ" деганди.


Булутлар ўрнига инқилобий совутиш тизимини ўйлаб топишди. Энди у фермер хўжаликларида ҳам қўлланилади


Сунъий булутлар ғояси йўқ бўлиб кетмади (қиммат ва қийин), аммо қатарлик олимлар таслим бўлишмади ва стадионлар ичида махсус совутиш тизимини ўйлаб топишди. ФИФА сайти уни бўлажак турнирдаги энг катта муваффақиятлардан деб атади. Уни илк бор 2017 йилда Дохадаги "Халифа" халқаро стадионида синаб кўришганди, шундан сўнг у яна олтита жойда, жумладан футбол стадионларида ҳам пайдо бўлди.

Ноябрь ойида Қатарда об-ҳаво +30 бўлади, совутиш тизими эса стадионлардаги ҳароратни +18дан +24гача ушлаб туради. Қатар келажакда керак бўлса йил давомида турнирлар ва концертлар ўтказиши мумкин.

Тизим сунъий булутларни ихтиро қилмоқчи бўлган ўша Қатар университети билан биргаликда ишлаб чиқилган. Бу ерда яна Сауд Абдул Гани муҳим роль ўйнади. У ўз диссертациясини ёзиш пайтида шунга ўхшаш лойиҳалар билан шуғулланган: "Менинг докторлик диссертациям машиналардаги ҳавони кондитционерлаш бўйича эди ва биз стадионларимиз учун худди шу назариядан фойдаландик, аммо, албатта кенгроқ миқёсда.



Тизим эндиликда "974 стадиони"дан бошқа Қатарнинг саккизтадан еттита ўйингоҳида ўрнатилди – қолган биттаси тўлиқ йиғилади ва унда табиий вентиляция ишлайди.

Совутиш тизимини сунъий булутлар каби 2011 йилда ўйлаб топишган: Қатар қуёш панеллари учун мўлжалланган электр энергияси ва сувни +6 ҳароратгача совутиш лойиҳасини намойиш этди.

Совуқ ҳаво стадионга махсус материалдан тайёрланган ўриндиқлар орқали кириши керак. Стадион томлари майдоннинг катта қисми ва трибуналарнинг катта қисмига соя тушиши учун режалаштирилган.

Вақт ўтиши билан янги объектлар бўйича кўпроқ маълумотлар чиқа бошлади. 2013 йилда тизимнинг ишлашини 9та қуёш электр станцияси таъминлайди: битта марказий ва ЖЧдаги ҳар бир стадионда биттадан. Аммо, лойиҳа технологик нуқтаи назардан ҳали ҳам яхшиланишга муҳтож эди.

Стадионга иссиқ ҳаво кирмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун Қатарда кўплаб 3D моделлар қурилди. Ҳаво ҳаракатининг йўналиши тутун ва лазер нурлари ёрдамида аниқланди – бу стадионларнинг юқоридаги очиқлигининг ўлчамини аниқлашга ва уларга иссиқ ҳаво кириб келишига тўсқинлик қилувчи шакл беришга ёрдам берди.

Ҳар бир деталь, ҳатто ранг ҳам муҳим. Архитектурадаги энг катта медиа бўлиш Arch Daily Эл Хаурадаги "Эл Байт" стадиони қандай янгиланганини тақдим этди: аввалига унинг қоронғи фасади ёруғига алмаштирилди ва арена ичидаги ҳарорат 5 градусга тушди.



ЖЧ пайтидаги сотувиш тизимининг баъзи хусусиятлари: 

• Кирувчи қуёш энергияси ёрдамида ҳаво трибуналардаги махсус панжаралар сабаб совутилади.

• Тизим иссиқлик изоляцияси ва нуқтали совутиш технологияларидан фойдаланади, бу эса бир вақтнинг ўзида атроф-муҳитга бўлган таъсирни камайтиради.

• Тизимнинг радиуси кенг майдонни қамраб олади: майдондан тортиб энг юқоридаги ўриндиқлардан икки метр баландликкача.



Сауд Абдул Ғани нуқтали совутиш тизимининг қандай ишлашини тушунтириб берди: "Бу дегани биз фақатгина майдон ва трибуналар каби инсонларга керак бўлган жойларни совутамиз. Бизнинг ҳаво айлантириш технологияларимиз ҳавони совутади, фильтрлайди ва албатта ўйинчи ва мухлисларга йўналтиради. Ҳар бир стадион 20 даража атрофидаги қулай ҳароратгача совутилади.

Ушбу технология очиқ ҳудудлардаги трансформацияларда катта имкониятларга эга. Ушбу тизим фермер хўжаликларида ҳам жорий этилган бўлиб, ёзнинг жазирама кунларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқдик. Қатарда технология озиқ-овқат саноати хавфсизлиги таъминланаётганини кўрганимда, бу мени жуда ҳам фахрлантиради".

Унинг сўзларига кўра, бу тизим бошқаларидан 40 фоизга кўпроқ экологик тоза. Стадионлар ўйиндан икки соат олдин совутилади, бу эса электр энергиясини сезиларли даражада камайтиради. Бундан ташқари, ушбу совуқ ҳаво тозаланган ҳолда етказиб берилади – у стадионга тушишдан олдин икки марта фильтр қилинади.



Энди Саул Абдул Гани Қатар техноголияси бутун дунё бўйлаб фойдаланиши мумкинлигини орзу қилади. У "Бу иссиқ иқлими бўлган мамлакатлар учун эҳтимолий бурилиш нуқтасидир" дейди.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика