Latest news

12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  5 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  10 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  2 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  11 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  19 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  30 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  21 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  249 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2

Австрия U20нинг гуруҳдаги учрашувлари ҳақида News

Австрия U20нинг гуруҳдаги учрашувлари ҳақида

Янги Зеландияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Ўзбекистон U20 австриялик тенгқурларига қарши майдонга тушади. Ушбу жамоанинг гуруҳдаги ўтказган ўйинлари ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Гана U20 - Австрия U20 1:1

Австриялик ёшлар мундиалдаги илк ўйинини "B" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Ганага қарши ўтказди. Ушбу учрашувнинг 64 дақиқасида Гшвейдл Австрия U20ни олдинга олиб чиққан, аммо баҳсга қўшиб берилган вақтда ҳакам европаликлар дарвозаси томон пенальти белгилайди ва Ебоа ҳисобни тенглаштиради. Учрашув ҳисобда якунланади.


Гана U20 - Австрия U20 1:1

Голлар: Гшвейдл 64, Ебоа 90+1.

Гана U20: Ати, Нтим, Бемпа, Донса, С.Тетте (Боатенг 71), Аттобра (Осеи 90+3), Атанга (Касим 46), Аиду, Ебоа, Б.Тетте, Асма.

Австрия U20: Касали, Росенбихлер, Гугганиг, Лейнхарт (Ловрич 88), Грубек (Бранднер), Блуш, Гшвейдл (Грубер), Йоппич, Лаймер, Раснер, Гриллиш.

Огоҳлантиришлар: Донса, Асма, Йоппич.


Австрия U20 - Панама U20 2:1

Австрия ёшлари иккинчи учрашувда панамалик тенгқурларига қарши майдонга тушди. Европаликлар бу баҳсда иродали ғалабага эришди. Аввалига Эскобар Панамани ҳисобда олинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунида Хормечеа кутилмаганда ўз дарвозасига гол уриб қўяди.Таннафусда Андреас Херафдан керакли кўрсатмаларни олган Австрия футболчилари иккинчи бўлимда 2та гол уриб (Грубек 51) ғалабани илиб кетди. Аммо австрияликлар учрашшув давомида икки маротаба пенальтини аниқ амалга ошира билмади.


Австрия U20 - Панама U20 2:1

Голлар: Эскобар 38, Хормечеа 45+1 (авт), Грубек 51.

Австрия U20: Касали, Росенбихлер, Гугганиг, Ловрич, Грубек (Бранднер 83), Грубер (Блуш 66), Гшвейдл( Креузер 62), Йоппич, Лаимер, Раснер, Гриллиш.

Панама U20: Де Гарсиа, Хормечеа, Х.Диас, Эскобар, Веларде (Саммс 46), Перейра, Диас (Зорилла 71), Родригес, Арая, Смол (Нарбон 46), Гонсалес.

Огоҳлантиришлар: Хормечеа 32, Гриллиш 46, Гонсалес 63.


Австрия U20 - Аргентина U20 0:0

Австрияликлар гуруҳнинг сўнгги учрашувида Аргентина U20га қарши баҳс ўтказди. Ушбу ўйинда тўлиқ устунлик аргентиналиклар томонда бўлди, аммо Австрия U20нинг ҳимоядаги ишончли ўйини жанубий америкаликларнинг гуруҳда қолиб кетишини таъминлади. Аргентинанинг 10та аниқ зарбасига, австрияликлар 1та зарба билан жавоб беришди.


Австрия U20 - Аргентина U20 0:0

Австрия U20: Касали, Россенбихлер, Гугганиг, Лейнхарт, Грубек (Бранднер 42), Блуш, Грубер (Ловрич 46), Гшвейдл (Пушеггер 69), Йоппич, Лаймер, Раснер.

Аргентина U20: Баталья, Маммана, Трипикио, Кубас (Павон 59), Касасола (Ромеро), Эспиноза (Буэндиа), Ролон, Симеоне, Мартинес, Корреа, Монтесеирин.

Огоҳлантиришлар: Раснер 62, Йоппич 90+2


Австрия U20нинг мундиалдаги ўйинларини таҳлил қиладиган бўлсак, улар урган барча гол иккинчи бўлимда киритилган. Астрияликларнинг 3та ўйинда киритган голлари сони 3та, ўтказиб юборилган голлар эса 1та. Демак бу жамоага қарши бемалол ҳаракат қилса бўлади. Австрия U20 кам гол урганининг сабаби кучли жамоаларга қарши баҳс олиб боргани бўлса керак (Гана U20, Аргентина U20).



Австрияликлар сафида Йоппич карточкалар туфайли ёшларимизга қарши учрашувни ўтказиб юборади.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар жамоаси мундиалнинг нимчорак финал босқичида Осиё шарафини ҳимоя қиладиган ягона мамлакат. Бир неча соат олдин ОФК (Осиё футбол конфедерацияси) ҳам ёшларимизга омад тилади.


11 июнь. Австрия U20 - Ўзбекистон U20 09:00.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика