Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  8 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Австралия U-20 термаси бош мураббийи: "Жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилмоқчи эдик, аммо энди бу имконсиз" News

Австралия U-20 термаси бош мураббийи: "Жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилмоқчи эдик, аммо энди бу имконсиз"

U-20 Осиё кубогининг чорак финал босқичидан ўрин олган Ўзбекистон U-20 – Австралия U-20 ўйинидан (1:1, пен. серияси 5:4) сўнг Австралия термаси бош мураббийи Тревор Морган матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида 

- Биринчи навбатда, Ўзбекистонни табриклайман. Бугунги ўйинимиздан хафсалам пир бўлди. Натижа биз кутгандек бўлмади ва Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолдик. 

- 33 мингдан ортиқ мухлислар ўйинингизга қанчалик таъсир кўрсатди деб ўйлайсиз?

- Аниқки, бунинг таъсири бўлди, аммо бу футбол. Бунча мухлис қаршисида ўйнаш биз учун ҳам катта тажриба бўлди.

- Натижа Австралия учун қониқарсиз. Умуман олганда эса бу мусобақадан фойдали нима олдингиз?

- Биз бу мусобақада ажойиб характер кўрсатдик. Айнан шу жиҳатдан жамоамиз анча ўсди. Биз Осиё шарафини Жаҳон чемпионатида ҳимоя қилмоқчи эдик, аммо энди бу имконсиз.

- Мусобақанинг ташкилий масалалари ҳақида фикрингиз қандай? Умуман олганда сиз Тошкентда биринчи марта эмассиз...

- Умуман олганда яхши. Лекин машғулот майдонлари билан муаммолар бор эди.

- Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида деярли ҳужум қила олмадингиз. Бу чарчоқ билан боғлиқмиди?

- Ҳужум қилмадик? Бу сизнинг фикрингиз. Мен бундай деб ўйламайман. 

- Сегичич охирги пенальти зарбасида тўсинни нишонга олганда қандай ҳислар ўтди. Агар ўша вазият гол бўлганда, барчаси бошқача бўлиши мумкин эди...

- Биз бу мусобақада ажойиб ҳаракат қилдик. Бу футбол. Сиз барча нарсани тўғри қилишингиз мумкин, аммо биргина жиҳат етишмаса ҳам бу натижага таъсир ўтказади. Сегичичга келсак, у ажойиб футболчи. Бу мусобақада жамоадошларини руҳлантирди, ажойиб  жамоадошл характер кўрсатди ва кўп жойда жамоамизга ёрдам берди. Хато эса ҳаммада бўлади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика